Эътибор беринг: бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Саъдулла Сиёев *

Саъдулла Сиёев

 

Саъдулла Сиёев 1939 йил 25 майда Қозоғистоннинг Туркистон туманидаги Қарноқ қишлоғида туғилган.
1957-1962 йилларда ТошДУ (ҳозирги миллий университет)да таҳсил олган.
1962 йилдан Ўзбекистон Радиокомитетида, сўнг ‘Гулистон”, “Муштум” ва “Ёшлик” журналларида ишлаб келган.
Ёзувчининг биринчи китоби 1970 йилда чоп этилган. Бугунгача унинг ўттиздан ортиқ турли жанрдаги китоблари нашр этилди. Улар ҳикоялар, ҳажвиялар, бадиалар, қиссалар, романлар. “Ахмад Яссавий” романи қайта-қайта босилди, Туркияда туркчага, Хитойда уйғур тилига ўгирилди.
Ёзувчи “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.