Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Сафар Оллоёр *

Сафар Оллоёр

 

Сафар ОЛЛОЁР 1969 йил 25 апрелда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Оқработ қишлоғида туғилган. Шу тумандаги 7-умумтаълим мактабида таҳсил олган. 1996 йилда ЎзМУнинг журналистика факультетини битирган. Дастлаб Деҳқонобод туман газетасида адабий ходим, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Радиосида муҳаррир, катта муҳаррир ва Ўзбекистон Республикаси Телевидениесида муҳаррир, катта муҳаррир, бўлим бошлиғи; кейинчалик “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” ва “Адолат” газетаси таҳририятларида ҳамда “Тафаккур” журнали таҳририятида бўлим мудири бўлиб ишлаган. Айни пайтда “Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ахборотномаси – Бюллетень Верховного суда Республики Узбекистан” ҳуқуқий, илмий-амалий журнали ва “Куч – адолатда” ҳуқуқий газетаси бирлашган таҳририятида хизмат қилмоқда.
1996 йилдан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг аъзоси.
“Йилнинг энг яхши журналисти” танлови совриндори (1997).
1998 йил 22 июндан Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси.
“Истиқлол тонги” танловининг ёшлар номинацияси бўйича ғолиби (2001).
Сафар ОЛЛОЁР 8 та (“Саховат савоби”, “Муҳожирлик – муҳтожлик”, “Номсиз Армон”, “Серрежа Режиссёр”, “Тилсиз Тилсим”, “Эрмак эртак”, “Одам” ва “Ҳайқириқ”) мустақил достондан таркиб топган “Одам ва Омад” асари билан адабиётда илк жанр бўлган ЗАРБУЛДОСТОНга ва бадиий адабиётда яна битта илк жанр – ҚЎШСАТР асосчиси деб эътироф этилди.
Сафар ОЛЛОЁР таржимон сифатида Иоганн Вольфганг Гёте, Франческо Петрарка, Жон Китс сингари жаҳон адабиёти юксак намоёндаларининг, шунингдек, Сенегал шеъриятидан Сембен Усмон, Давид Диоп, Ламин Диакате, Малик Фаль ҳамда Непал шеъриятидан Лекхнатх Паудьялай, Бхуни Шерчан, Лакшмипрасад Девкота, Бхавани Бхикчу, Мадхав прасад Гхимире шеърларини она тилимизга ўгирган.
Сафар ОЛЛОЁРнинг шеърлари рус, инглиз, ҳинд ва бошқа чет тилларга таржима қилинган.