Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Сатвалди Ражабов

Сатвалди Ражабов

 

Сатвалди Ражабов (Сотволи Ражабов) 1946 йил 15 июлда Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғулган. 1970 йил Тошкент давлат университетини журналистика факултетини тамомлаган.
Дастлабки меҳнат фаолияти 1969 йили “Муштум” журналида адабий ходимликдан бошланган. Шундан сўнг вилоятдаги “Коммунист” (ҳозирги “Андижоннома”), Хўжаобод туманидаги “Шонли меҳнат” газеталарида, Ўзбекистон телерадиокомпанияси адабий драматик эшиттиришлар бош таҳририятида ижодий ходим бўлиб ишлаган.
Адибнинг “Ёш гвардия” нашриётида “Меҳр” ҳикоялар тўплами 1979 йилда, “Қуёш чарақлаган кун” қиссаси 1980 йилда чоп этилган. Шунингдек, “Шаҳар доим гавжум” ҳикоялар тўплами 1980 йилда Ғафур Ғулом нашриётида, “Необъятное детство” номли китоби 1984 йили Украина нашриётида, “Илдизи бақувват чинор” қиссаси 1998 йил, “Саховатда подшоҳ инсон” хотиралари, “Ўтиб кетмиш у хуш онлар ҳам” номли қиссалар, ҳикоялар, бадиалар тўплами “Андижон” нашриётида чоп этилган. “Қишлоқ хиди” қиссалар, ҳикоялар тўплами Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Адабиёт жамғармаси нашриётида 2007 йилда чоп этилган.