Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Сирожиддин Саййид

Сирожиддин Саййид

 

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид 1958 йилда 30 октябрда Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги Кундажувоз қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (2006), Тошкент университетининг журналистика факультетини тугатган (1979), “Тошкент оқшоми” (1980-89), Ўзбекистон адабиёти ва санъати” (1989-90; 1991-96) газеталари ва “Муштум” журналида (1990-91) адабий ходим, бўлим мудири Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқарувида раис ўринбосари (2001-03), биринчи ўринбосари (2003) йилдан), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси (2018) . Илк шеърлар тўплами – “Руҳим харитаси”(1985). Шундан кейин унинг “Салқин харсанглар кафтида ” (1987), “Севги мамлакати” (1989), “Асрагил”, Меҳр қолур, муҳаббат қолур” (1990), “Куйдим” (1994), “Ватанни ўрганиш” (1996)”Ватан абадий) (2001), “Сўз йўли” Танланган асарлар. 2 жилдли.(2008), “Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур...” (2011), “Буғдойбўй Ватан” (2011), “Очил, эй гул, ки бўстон вақти бўлди” (2014) бошқа тўпламлари нашр этилган. А. Вознесенскийнинг “Мангу ризқ” (1990) асарини ўзбек тилига таржима қилган. Унинг асарлари Россия, Озарбайжон, Туркия, Корея, Тожикистон ва Туркманистонда чоп этилган. Саййид шеъриятида ўзбек мумтоз шеърияти анъаналари билан бирга халқ оғзаки ижодига хос хусусиятлар – халқчиллик, соддалик, тилининг ширалиги, Сурхондарё шевасига хос лексик ва мусиқий товланишлар етакчилик қилади. Шунинг учун унинг аксарият шеърлари ашулага айланган. Айни пайтда Сирожиддин Саййид ўз ижодида ўзбек шеъриятининг сўннги бадиий ютуқларини ўзлаштирган ҳолда ҳозирги воқеликда ва кишиларнинг руҳий оламида юз бераётган ўзгаришларни акс эттирмоқда. “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.