Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Серобжон Юлдашев

Серобжон Юлдашев

 

1985 йил 16 февраль куни Фарғона вилояти Данғара туманидаги ишчилар оиласида таваллуд топган. 2003-2007 йилларда Фарғона давлат университетини "Миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари" мутахассислиги бўйича имтиёзли равишда бакалавр тугатган. 2009-2011 йилларда Ўзбекистон Миллий университетининг "Маънавият асослари" мутахасислиги бўйича магистратура даражасини олган. Меҳнат фаолияти давомида "Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими" кафедраси ҳамда "Фуқаролик жамияти" кафедрасида ўқитувчи ва мустақил изланувчи сифатида фаолият олиб бормоқда. "Жамиятни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг ўрни" мавзусида фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш учун диссертация устида илмий-амалий изланишлар олиб бормоқда. Муаллиф томонидан жами 50 га яқин, шу жумладан: 4 та ўқув-услубий кўрсатма, хорижда (АҚШ, Германия, Россия каби давлатларда) 4 та, илмий журналларда 6 та, Республика илмий-назарий конференция материаллари ва илмий-амалий тўпламларда 30 дан ортиқ тезис ва мақолалари нашр қилинган.