Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Шодмон Ҳусейнович Воҳидов

Шодмон Ҳусейнович Воҳидов

 

Воҳидов Шодмон Ҳусейнович, 1961 йили 19 декабрь Панжакент шаҳри (Тожикистон) да таваллуд топган. Тожикистон давлат университети, тарих факультетини битирган. 1984 йилдан Тошкентда яшайди. Тарих фанлари доктори, профессор. Манбашунос, тарихчи ва таржимон. Араб ёзувидаги қўлёзмалар ўрганилиши бўйича мутахассис. Бир қанча халқаро конференция ва илмий анжуманлар иштирокчиси. Ҳозирда Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети ва Тошкент давлат шарқшунослик институтида дарс беради. Унинг раҳбарлигида олти нафар тадқиқотчи номзодлик рисолаларини ҳимоя этган.
Асарлари Ўрта Осиё халқлари тарихи ва мданиятига доир. Қўқон ва Хива хонликлари ҳамда Бухоро амирлигида тарихнавислик мактабларининг вакиллари асарларини ўрганади. “Тарихий мерос” (ўзбек ва рус тилларида), “Китоблар, кутубхоналар, каталоглар” (ўзбек ва рус тилларида), “Ўзбекистон тарихи араб ёзувидаги манбаларда” (ўзбек, рус ва инглиз) илмий туркумларнинг муаллифи. Шу туркумларда 20 дан ортиқ асарларни таржима этиб, тадқиқот ва изоҳлар билан чоп эттирган. 30 га яқин турли тиллардаги китоблар, монография, рисолалар, 100 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.