Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Тоҳир Йўлдошев

Тоҳир Йўлдошев

 

Йўлдошев Тоҳир Собирович 1961 йил 8 июнда Фарғона шаҳрининг Ёрмозор қишлоғида туғилган. Унинг ўқувчилик даврларидаёқ адабиётга бўлган меҳрининг қайноқлиги сезилган. Шу боис, кўплаб шоир ва ёзувчиларнинг асарларини қунт билан ўргана бошлади. Бориб-бориб эса, наср йўналиши бўйича қалам тебратишга ҳиссий иштиёқ пайдо бўлди. Мана шу қизиқиш ФарДУнинг ўзбек филологиясида таҳсил олишига ва ўз устида ишлаб-изланишига катта йўл очди. Машқлари шаҳар, вилоят ва республика матбуотларида босилиб чиқди.
Кўплаб танловлар ғолиби. Жумладан, 2019 йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган танловда икки қиссаси “Йилнинг энг яхши асари” деб топилиб, “Адиб ва жамият” рукнида “Икки ўт ораси” номли китоби чоп этилди. Мустақиллик байрамининг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими томонидан ўтказилган наср йўналиши бўйича номинацияда юқори ўринни эгаллади.

Китоблар