Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Ўктам Пратович Пратов

Ўктам Пратович Пратов

 

1934- йилда Тошкент вилоятининг Хумсон қишлоғида туғилган. 1959- йилда Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)ни битирган. Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, биология фанлари доктори, профессор. 1959- йилдан буён ЎзР ФА «Ботаника» ИИЧМда илмий изланишлар олиб боради ҳамда олий ўқув юртларида дарс бериб келади. 1977-1980- йилларда Шимолий Африкадаги Ливия флорасини ўрганган. 1987 йилда Санкт-Петербургда "Ўрта Осиё ва Шимолий Африка шўралари" мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1985-1993 йилларда «Ботаника» институти директори лавозимида фаолият кўрсатган. Тадқиқотлари асосан флора, систематика, филогения, табиат муҳофазаси каби соҳаларга бағишланган. 20 дан ортиқ янги тур ва бошқа таксономик бирликларни кашф этган. 300 га яқин илмий ва илмий-оммабоп асарлар муаллифи. 5- ва 6- синфлар учун «Ботаника», олий ўқув юртлари талабалари учун «Ботаника» дарсликлари ва қатор қўлланмалари, 10 жилдлик "Ўрта Осиё ўсимликлари аниқлагичи" (рус тилида) муаллифи ҳамдир. "Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби" бевосита унинг иштироки ва умумий таҳрири остида нашр этилган.