В связи с техническими работами на стороне вышестоящего провайдера в ночь 7 июня 2020 года с 01:00 до 04:00 часов, сайт и приложение будут недоступны

Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Умархон Малҳамий

Умархон Малҳамий
Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Аҳмад

 

Умархон МАЛҲАМИЙ (Умархон Аҳмад МАЛҲАМИЙ) 1940 йил 23 июлда турфа гуллар макони бўлмиш Наманган шаҳрининг Сардоба даҳасида таваллуд топган.

У Тошкент фармацевтика институтини ҳамда Тошкент маданият институтининг журналистика факультетини битирган. Касби доришунос. Малҳамий тахаллуси шунга ишорадир.

Ижодкорнинг шеърлари вақтли матбуотда 1980–1990 йилларда мунтазам эълон қилиниб "Олтин беланчак", "Бойчечак" алманахларида чоп этилган. 1992 йилда Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф муҳаррирлиги остида "Зебосан", 1996 йилда "Дилдасиз", 1999 йилда Ғ. Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида "Қалбимга қулоқ сол", 2000 йилда "Наманган" нашриётида "Бормисан муҳаббат", "Ўғлимга насиҳат", 2010 йилда "Янги аср авлоди" нашриётида "Ота сабоғи" - сайланмаси китобхонлар жавонидан ва юрагидан жой олган. Умархон Аҳмад Малҳамий адабиёт бўстонида ўзининг камтарона қаламини тебратиб ижод қилиб келмоқда.