Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Ўрол Носиров

Ўрол Носиров

 

Адабиётшунос олим, профессор, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Ўрол Носиров 1939 йил 24 декабрь куни Жиззах вилояти Жиззах тумани (хозирда Шароф Рашидов тумани) да зиёлилар оиласида туғилган.
1957 йил Жиззах педагогика билим юртини, 1962 йил Самарқанд давлат университетини тамомлади. 1967 йил — Самарқанд давлат университети аспиранти бўлган.
Бўлғуси олим ўз меҳнат фаолиятини 1967 йилда Самарқанд давлат педагогика институтида бошлаган. 1969—1971 йилларда «Қашқадарё ҳақиқати» газетаси таҳририяти адабий ходими, масъул котиби ўринбосари лавозимларида, 1971—1974 йилларда Қарши давлат педагогика институти катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 1974—1985 йилларда — Жиззах давлат педагогика институти кафедра мудири, факультет декани, 1985—1986 йилларда — Жиззах вилояти халқ талими бошқармаси инспектори лавозимларида фаолият юритган. 1986—1992 йилларда — Жиззах давлат педагогика институти доценти, профессори, факультет декани лавозимларида ишлаб илмий тадқиқотлар олиб борган.
У.Носиров Жиззах вилоятининг қадимий тарихини ўрганиб, ҳали жамоатчиликка номаълум бўлган 170 га яқин тарихий сиймолар ҳақида маълумотларни нашрга тайёрлади. Шунингдек, «Ижодкор шахс», «Образларда услуб жилолари» (1991), «Жиззах вилояти» (1996), «Таъзим» (1996), «Жиззахнинг жаннат булоқлари» (2003), «Истиқлолим — истиқболим» (2007), «Маҳалла — фуқаролик жамиятининг асоси» (2008) каби китоб ва рисолалари, «Қанот қоқа бошлаган Ҳумо» (2003) телефильми, «Жиззахдан айтар сўзим» (2011), «Ўзбеклар шажараси» монографияси (2011), бир неча буклетлари, 300 дан ортиқ мақолалари билан маънавий-мафкуравий таълим ва тарғиботга улкан ҳисса қўшиб келган.
Ўрол Носиров 2018 йил 3 сентябрь куни вафот этган.