Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Ботиржон Усманов *

Ботиржон Усманов

 

Усманов Ботиржон Сотиволдиевич 1966 йил 10 мартда Наманган вилояти, Чортоқ шаҳрида таваллуд топган.
1991 йили Фарғона политехника институтининг «Анорганик моддалар кимёвий технологияси» мутахассислигини имтиёзли тугатиб, шу институтнинг «Ноорганик моддалар технологияси» кафедрасига
ассистент бўлиб ишга қабул қилинган. 1995-99 йиллари «Ноорганик моддалар технологияси» кафедрасида катта ўқитувчи, 1999-2001 йиллари кафедра мудири вазифасини бажарувчи, 2002-2004 йиллари «Кимёвий технология ва биотехнология» кафедрасида катта ўқитувчи, 2004-2007 йиллари «Кимёвий технология» кафедраси мудири, 2007-2009 йиллари «Кимёвий технология» кафедраси доценти, 2009-2012 йиллари «Кимёвий технология» кафедра мудири, 2012-2015 йиллари «Кимёвий технология» кафедра доценти, 2015-2018 йиллари Фарғона политехника институти АЛ ва КҲК билан ишлан бўйича проректор, 2018 йилдан ҳозирга қадар «Озиқ-овқат технологияси» кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда.
1996-2000 йиллари Тошкент кимё-технология институти қошидаги сиртқи бўлим аспирантурасида таҳсил олган. 2003 йил 4 июлда “Тезкор грануллаш усулида олинган кунжара гранулаларини қуритиш жараёнида иссиқлик алмашинишни жадаллаштириш” мавзусидаги 05.18.12 - “Озиқ-овқат саноатининг жараёнлари, машина ва агрегатлари” ихтисослиги бўйича проф. Нурмухамедов Х.С. раҳбарлигида номзодлик диссертация ишини ҳимоя қилган.
Б.Усманов 5 та ўқув қўлланма, 2 та монография, 3 та патент, 100 дан ортиқ ўқув-услубий ишланмалар, 150 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифи.