Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39

Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Вильям Шекспир

Вильям Шекспир

 

Вильям Шекспир (William Shakespeare, 1564, Stratford-upon-Avon — 23 апрел (3 май) 1616, оʻша ерда) — инглиз драматурги, шоир ва актёр, дунёнинг энг машҳур драматургларидан бири, камида 17 та комедия, 10 та ҳроника, 11 та фожиа, 5 та поема ва 154 сонетдан иборат сиклнинг муаллифи. Тахминан 1585-йилда она шаҳрини тарк этиб, бирмунча фурсатдан сўнг Лондонга борган. Театр актёри ва драматург сифатидаги фаолияти 1580-йилдан бошланган. Шекспирнинг 1603-йилдан кейинги актёрлик фаолияти тўғрисида бирор маълумот йўқ. Аммо у ўзининг „Лордкамергер хизматкорлари“ труппаси учун (мазкур труппа Яков I нинг тахтни эгаллаганидан кейин қирол труппаси деб аталган) песалар ёзишда давом этган. Тахминан 1612-йилда Стратфордга қайтиб келган ва шу ерда вафот этган. Шекспирнинг актёр сифатидаги фаолияти тахминан 15 йил давом этган. У Англиянинг энг яхши ҳисобланган труппасида иккинчи даражали ролларни ижро этган ва шу труппа учун песалар ёзган.