Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Якуб Джан Ходжа

Якуб Джан Ходжа

 

Якуб Джан Ходжа (Якубджан Ходжаев) 1935 йил 27 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Давлат (ҳозирги Ўзбекистон миллий) университетини тамомлаган. 1963 йил унинг болалар учун биринчи «Гноми-ка саргузаштлари» номли поэтик шеърий тўплами чоп этилган. Шундан сўнг унинг «Железный мальчишка» (“Темирдек ўғил бола”), «Северный гость» (“Шимолий меҳмон”), «Волшебник из нашего дома» (“Бизнинг уйимиздаги сеҳргар ”) ва бошқа асарлари бирин-кетин чоп этилган.

Муаллиф ўзининг кўплик йиллик ижодий фаолиятини журналистика соҳасига бағишлаган. Ўқувчилар доирасида ташкил этилган кўплаб учрашувлар, ёшлар билан бўлган самимийлик ёзувчини қатор саргузаштли ҳикоя ва повестлар ёзишга илҳомлантирди. Шу даврда яратилган асарлардан айниқса «Искатель приключений – Вундергай» (“Саргузаштлар изловчи Вундергай”), «Ущелье спящего дракона» (“Ухлаётган аждарҳонинг тоғ дараси”) асарлари ҳамда «Про все, как было» (“Буларнинг ҳаммаси қандай бўлган”) номли биографик повести китобхонлар томонидан махсус эътирофга сазовор бўлган. Унинг асарларига турли мукофотлар берилган.
Шунингдек ёзувчининг ижодида таниқли шоирларнинг шеърларини таржимаси ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Унинг бир қатор пьесалари қўғирчоқ театри ва телевидениеда саҳналаштирилган.

Якуб Джан Ходжа – Болгарияда ташкил этилган халқаро болалар театри фестивалининг иштирокчиси. Унинг асарлари дунё халқларининг турли тилларига таржима қилиниб, болалар ва ўсмирларнинг мактаб дастурларига киритилган.