Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Йоҳанн Гёте

Йоҳанн Гёте

 

Гёте (Goethe) Ёханн Волфганг (1749.28.8, Франкфуртмайн — 1832.22.3, Веймар) — немис ёзувчиси ва мутафаккири. Янги давр немис адабиётининг асосчиси. Ижоди 18-асрнинг 70—80-йиллари Германияда мавжуд бўлган "Бўрон ва ҳужум" адабий ҳаракатида иштирок этишдан бошланган. Шу даврда Г. "Ges fon Berlixingen" (1773), "Прометей" (1773) каби драмалар ва лирик шеърлар яратди. Г. адабий фаолиятининг илк даврига мансуб "Ёш Вертернинг изтироблари" (1774) романи ўша давр немис адабиётида катта воқеа бўлди. Асарда илғор немис ёшлар авлодининг ижтимоий фожиаси ўз аксини топган. 1786—88 йилларда Г. Италияга сафар қилади. Шу даврда у "Ифигения Тавридда" (1779— 81), "Егмонт" (1788), "Торквато Тассо" (1780—89) каби драмалар ёзади. "Шеърият ва ҳақиқат" автобиографик китоби (1811—33), "Вилхелм Майстернинг ўқиш йиллари" (1793—96), "Вилхелм Майстернинг дарбадарлик йиллари" (1821—29) романларида инсон билан жамият ўртасидаги муносабат масаласи акс этган.