Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Замирахон Рўзиева *

Замирахон Рўзиева

 

Таниқли шоира ва журналист Замирахон Ходжамбердиева (Замира Рўзиева) ватанпарварлик руҳидаги шерлари, достонлари, публицистик асарлари билан адабиётимиз ривожига улкан ҳисса қўшиб келмоқда.
Замирахон Ходжамбердиева 1957 йил 26 декабрда Андижон шаҳрида таваллуд топган. 1980 йилда Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. 1989 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. 2015 йилда "Шуҳрат медали" билан мукофотланган.
Унинг шу кунгача ўндан зиёд китоблари чоп этилган. “Мунаввар юртим” (1982), “Гул ислари” (1985), “Қирқ ўрим соч” (1994), “Нашида” (1994), “Атиргулга айланаман” (2002), “Жон риштаси” (2007), “Сарчашма” (2007), “Ташнадил” (2009), “Умид боғи” (2013), “Дил чироғ” (2013), “Хайратнинг сурати” сайланма (2016), “Рушнолик” (2019) номли китоблари ўз ўқувчисини топган. “Ёшлик” альманахига, “Ёшлик баёзи”, “Андижон шоир ва ёзувчилари”, “Андажоним менинг”, “Андижоним-Андажоним” каби жамоа тўпламларига туркум шеърлари киритилган.
Шоира шеърий ва публицистик асарлари билан республика миқёсидаги қатор танловларда ғолиб бўлган. Жумладан, “Ватандан буюк дард йўқ” мақоласи
1997 йилда “Меҳринг билан яшаймиз, Ватан” танловида, Бобур ғазалига икки мухаммаси 1993 йилда “Бобурга бағишланган шеърлар” танловида, “Соҳибқирон Темур бобо” шеъри “Амур Темурга бағишланган шеърлар” танловида, 2014 йилда “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори, “Эй дил” қўшиғи “Йилнинг энг яхши қўшиғи – 2016” танловларида ғолиб бўлган.
Унинг кўплаб шеърларига Анор Назаров, Баҳрулла Лутфиллаев, Абдуҳошим Исмоилов, Аваз Маллабоев, Қаҳрамон Комилов каби Республикамизнинг таниқли бастакорлари куй басталаганлар. Бу қўшиқлар Ғуломжон Ёқубов, Зулайҳо Бойхонова, Султонпошша Ўдаева, Ғиёс Бойтаев, Шарофат Тожибоева, Дилнура Қодиржонова (марҳум), Сарвара каби қатор таниқли хонандалар ижросида Республикамизнинг катта байрам тантаналарида янграган. Шоиранинг бир нечта қўшиқлари санъат институти талабалари учун чоп этилган “Яккахон хонандалик” дарслик қўлланмасига киритилган.

Китоблар