Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39

Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Зулфия Исроилова

Зулфия Исроилова

 

Зулфия Исроилова (1915 – 1996) Ўзбек халқининг севимли адибаси, Ўзбекистон халқ шоири. 1915-йил 1-мартда Тошкентда туғилган. 1938 – 1948 –йилларда Болалар нашриётида муҳаррир, Ўзбекистон Давлат нашриётида бўлим бошлиғи, 1950 – 1953-йилларда “Ўзбекистон хотин-қизлари” (“Саодат”) журналида бўлим бошлиғи, 1953 – 1980-йилларда эса бош муҳаррир бўлиб ишлаган. “Ше’рлар” ва “Қизлар қўшиғи” (1938) каби поетик асарлари, иккинчи жаҳон уруши даврида “Úни Фарҳод дер эдилар’’ (1943), “Хижрон кунларида” (1944) каби тўпламларининг нашр этилиши адибанинг пешқадам шоирлар қаторига дадил кириб келаётганидан нишона эди. “Далада бир кун” (1948), “Тонг қўиғи” (1953), “Мен тонгни куйлайман”, “Юрагимга яқин кишилар” (1958), “Куйларим сизга” (1965), “Сўроқлайди шоирни ше’рим” (1960), “Ойдин” (1953), “Мушоира” (1958), “Қуёшли қалам” (1967) каби тўпламлари эса шоира ижодининг гултожи ҳисобланади. “Уйлар”, “Шалола” каби ше’рий мажмуалари учун Давлат мукофоти совриндори бўига