Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Раҳимов Абдуқаҳҳор

 

Раҳимов Абдуқаҳҳор Абдусатторович 1983 йил 24 февралда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. 2000 йилда Марғилон шаҳридаги “Истиқбол” гимназиясини, 2005 йилда эса Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Халқаро ҳуқуқ факультетини тамомлаган. Халқаро ҳуқуқ бакалаври. 2007-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида “Молия магистри” илмий даражасини олган. Айни пайтда “Альфа-Инвест” суғурта компаниясида Бош ҳуқуқшунос лавозимида ишлаб келмоқда.

Раҳимов Абдужалол

 

Абдужалол Раҳимов 1953 йилда Тошкент вилоятининг Чиноз туманида туғилган. 1980 йилда ТошДУнинг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган. 2010 йилда "Ҳикоялар", 2011 йилда "Ломакон", ... "Мугат фолбин" каби асарлари чоп этилган...

Раҳимов Фарҳод

Туғилди:

26 сентябр 1966 йил

 

Раҳимов Фарҳод Хушбоқович – 1966-йил Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган. Миллати ўзбек. 1983-йилда ўрта мактабни тугатиб, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига ўқишга кирган ва уни 1990-йил имтиёзли диплом билан тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Тўқима-трикотаж технологияси ва лойиҳалаш” кафедрасида ассистент лавозимидан бошлаган, кафедра мудири, доцент. Педагогик фаолият билан бирга 2011-йилдан 2017-йилгача институт “Инновация ва интеграция илмий тадқиқотлар маркази”да катта илмий ходим, директор в/б, директор ўринбосари ва директор лавозимларида ишлаган. Техника фанлари номзоди (1999), доцент (2004) ва техника фанлари доктори (2015). 2017-2020-йилларда ўриндошлик асосида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида, 2021-йилдан Тошкент кимё-технология институти профессори. ДИТД доирасида хорижий, фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларда раҳбар ва ижрочи бўлган. 2 нафар техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 20 дан ортиқ магистр ва қатор бакалаврлар битирув малака ишларига раҳбарлик қилган. Асосий иш фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар агентлиги (2017-2018), Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги (2018-2019), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида бўлим бошлиғи, лойиҳа офиси директори, бошқарма бошлиғи (2019 йилдан ҳозирга қадар). Илмий ва илмий-педагогик фаолиятида 3 та монография, 3 та ўқув қўлланма, қатор илмий-услубий қўлланма ва илмий рисолалар, Республика ва хорижий журналларда техник трикотаж, композицион материаллар, интеграция, инновация, инсон капитали ва кластерлаштиришга оид 70 дан ортиқ илмий мақолалар ва турли илмий-амалий анжуманлар тўпламларида 130 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп эттирган. Ўзбекистон Республикасининг 14 та ихтиро ва фойдали модел патентлари муаллифи. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси мукофоти лауреати (1993 й.), “Касб-ҳунар таълими аълочиси” (2004 й.), Ўзбекистон Республикаси “Энг яхши ўқув-қўлланма” номинацияси совриндори (2005 й.), Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг “Yangi intellect - 2017” танловининг “Энг яхши фойдали модель” номинацияси совриндори. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг идоралараро илмий-техникавий кенгаши, эксперт-таҳлил гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссияси “Кимё ва фармацевтика” йўналиши эксперти (2015 йилдан).

Раҳимов Қадамбой

Туғилди:

1 июн 1948 йил

 

Раҳимов Қадамбой 1948 йил 1 июнь куни Хоразм вилоятининг Урганч туманида туғилган. 1971 йил Тошкент давлат педагогика институтининг мусиқа- педагогика факультетини битказган. 1986 йил Огаҳий номидаги вилоят мусқали драма ва комедия театрининг бош дирижёри лавозимига ўтказилган. Бу ижодий жамоада Қ. Раҳимов театр репертуаридаги барча мусиқий спектаклларга (шу жумладан, "Лайли ва Мажнун", "Паранжи сирлари", "Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам" ва бошқа) дирижёрлик қилиш билан бирга ўзи ҳам, Э. Самандар, Ҳайитмат Расул, Комил Аваз каби драматургларнинг мусиқали спектаклларига мусиқалар басталаган. 1990 йилда Ўзбекистон Композиторлар ва бастакорлар уюшмасига аъзо қилиб, қабул қилинган. Қ. Раҳимов 1991 йил "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби" фахрий Унвони билан тақдирланган.

Раҳим Хушбоқ

Туғилди:

15 октябр 1940 йил

 

Хушбоқ Раҳим 1940-йил 15-октябрда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманининг эски Оқтумшуқ қишлоқ шўросига қарашли Култепа қишлоғида туғилган. 1948-1959-йилларда қишлоқдаги М.В.Ломоносов номли 10-сон ўрта мактабда ўқиган. 1959-йили Бухоро Давлат педагогика институти “Физика-математика” факультети талабаси бўлган. 1964-йил 30-июлда шу институт, шу факультетини “Математика ва чизмачилик” ихтисослиги бўйича тамомлаган. 1964-йилда ғиждувонлик “Тарих филология” факультети битирувчиси Махмуда Шириновага ўйланган. Ғиждувон марказидаги Мирзо Улуғбек номли мактаб ўқувчиларига математикадан сабоқ бериш билан бир қаторда, шеъриятга қизиқувчи ёш қаламкашлар тўгарагига раҳбарлик қилган. 1968-1990-йилларда Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент политехника институти “Философия” кафедрасида ассистент, катта ўқитувчи, доцент лавозимларида ишлаган. 1983-йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига эришган. 1991-йилдан мустақиллик шарофати билан Беруний номидаги Тошкент политехника институти учта институтга ажратилади. Хушбоқ Раҳим Тошкент Архитектура ва қурилиш институтида қолади. 2000-йил 15-октябрдан нафақага чиққан бўлса-да, 2002-2011-йиллар давомида Низомий номидаги Тошкент педагогика университетида “Миллий ғоя ва маънавият” кафедрасида ишлаган. У дастлаб Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 1-Пилла кўчаси 209 уйда, ҳозирда эса Бектемир туманининг “Абай” МФЙ Мухтор Авезов кўчаси 21 “Б” уйда яшайди. Етти нафар олий маълумотли ўғил-қизнинг отаси, йигирмадан ортиқ невара ва чевараларнинг бобоси. 2000-йил Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Ижодкор ўқитувчи” кўкрак нишини билан, 2022-йил “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган. Ўзбекистон Турон фанлар академияси фахрий Академиги (2023 йил).

Раҳим Рауф

 

(Абдурауф Раҳимқулов) 1944 йили Бахмал туманининг Оққурғон қишлоғида таваллуд топган. 1972 йили Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети)нинг журналистика факультетини тугатиб, дастлабки иш фаолиятини “Ўзбекистон” нашриётида муҳаррирликдан бошлади. Узоқ йиллар Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, Пахтаобод қўрғонида яшаб, ижод қилди. Туман газетасида бош муҳаррир, марказий газеталарнинг вилоят мухбири вазифаларида ишлади. Бугунги кунда у “Гулистон” журнали таҳририятида бўлим муҳаррири вазифасида фаолият юритмоқда. А. Раҳимқуловнинг “Парвоз”, “Чўлқуварлар достони” очерк китоблари ва маънавий қадриятларимиз ҳақидаги қатор публицистик мақолалари чоп этилган.

Рашидова Нодира

 

Мен Абдурашидхон ўғли Махмудхон қизи Рашидова Нодира 1944 йил 12 январ куни Тошкентнинг Эски шаҳар худудида жойлашган “Қози кўча” маҳалласида туғилганман. Отам Махмудхон Рашидов (элда Ўткир Рашид номи билан танилган) тадқиқотчи олим, педагог, драматург, шоир, болалар шоири, “Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган маданият ходими”, “Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган санъат арбоби” 1916 йилда Қўқон шаҳрининг “Тавроқчилик” маҳалласида дунёга келиб, 1990 йилнинг 17 январ куни вафот этганлар. Онам Масадиқбой ўғли Носир Ҳожи қизи Роҳатхон Қўқоннинг “Ғишт кўприк” қисмининг “Даврон” маҳалласида 1922 йилда туғилганлар. 2004 йилда вафот этганлар. Мен 1961 йилда Тошкентдаги 150 сонли ўрта таълим мактабини тугатиб, шу йилнинг ўзида Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг рус тили ва адбиёти факультетига ўқишга кирдим ва 1966 йилда Республика рус тили ва адабиёти институтини тугатдим. Йўлланма билан Ўзбекистон Фанлар Академясининг Тил ва адабиёт илмий текшириш институтида илмий ходим сифатида қабул қилиниб, 1968-1971 йилларда шу даргоҳнинг ўзидаги аспирантурада ўқиб, “Ўзбек шеъриятида гуманистик ғояларнинг қадимдан то ХХ асрнинг иккинчи ярмигача бўлган даврларда босиб ўтган тарихий тараққиёти” мавзусида диссертация ёздим. 1971-1972 йилларда Оққўрғон туманидаги 90- сонли мактабда рус тили ва адабиёти фани бўйича ўқитувчилик қилдим. 1072-1974 йилларда Низомий номидаги педагогика институтида ўзбек адабиёти ва рус классик адабиётлари бўйича талабаларга дарс бердим. 1974-1976 йилларда “Ўзбектелефильм” студиясига редактор лавозимига таклиф қилиндим. 1976-1978 йилларда Тошкент Давлат университетида ўқитувчилик қилдим. Турмуш ўртоғимнинг ҳизмати бўйича Москва шаҳрига бориб яшаш кераклиги туфайли 1978-1981 йилда оилам билан у ерда яшадим. 1981-1984 йилларда Тошкент Давлат маданият институтида ишлаб, талабаларга рус, ўзбек, болалар адабиёт фанларидан дарс бердим. 1984 - 1992 йилларда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида ташкилотчи режиссер, адабий консультант, Таржима ва алоқалар Марказида бўлим мудири вазифаларида ишладим. 1992-1995 йилларни ижодий иш билан шуғулланишга бағишладим. 1995-2001 йилларда нафақага чиққунга қадар Ўзбекистон касаба уюшмаси федерациясининг органи “Ишонч” газетаси тахририятида муҳбир, консультант, сиёсий шарҳловчи вазифаларида ҳизматда бўлдим. Бадиий ижодимнинг маҳсуллари матбуотда илк бор 1964 йилдан аввал рус тилида босила бошлади. Улар асосан шеърлар эди. Кейинроқ мен она тилимда шеърлар, достонлар битиб, ҳикоялар ёзиб, қатор мақолаларим, тадқиқотларимни газета ва журналлар, альманахларда чоп эттирдим. 1988 йилда ёзган сценарием бўйича “Қанот қоққан каптарлар” деган инсценировка, яъни радиофильм режиссер Эркин Усмонов томонидан радио тўлқинларига олиб чиқилди ва бу асар “Олтин фонд” токчасидан жой олди. “Ёшлик баёзи”, “Умр лаҳзалари”, “Кўнгил”, “Шеъриятнинг мажнунлари бор...” шеърий тўпламлар, “Усмон Носир ҳақида” деган мақолалар тўпламини босмадан чиқардим, 2001 йилда Ўзбекистон Миллий Академик драма театри саҳнасида менинг “Усмон Носир” пьесам қўйилди. 1989 йилда Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилиндим. 1970 йиллардан жамоатчилик ишларига жалб қилинганлигим туфайли халқ орасида кўп бўлардим. Ўзбекистон Республика Хотин-қизлари Қўмитаси, Тошкент шаҳар Хотин-қизлар Қўмитаси Президиумларининг аъзоси, Амир Темур номли Халқаро илмий экспедиция аъзоси, Ўзбекистон “Маҳалла” Хайрия жамоат фонди, Тошкент шаҳар бўлимига аъзолигим ижтимоий-маънавий йўналишда меҳнат қилишни талаб этарди. Бу меҳнатнинг самараси мени ўнлаб “Фаҳрий Ёрлиқлар”га эга қилди, Ўзбекистон Ресаубликаси Президенти И.А. Каримов томонидан “самарали ишлар ва ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштирок учун” “Фаҳрий Ёрлиқ”, “Ўзбекистон Мустақиллигининг 10 йиллиги” нишони билан тақдирландим. Бундан ташқари, Россиянинг Кемерово вилояти губернатори Омон Тулеевнинг “Кузбасс ва Ўзбекистон ўртасида дўстлик алоқаларнинг мустаҳкамроқ боғланишига, маданиятларимизнинг ривожига аҳамиятли ҳиссасини қўшганлиги учун” деган Қарори билан “За Веру и Добро” аталмиш Нишони билан тақдирландим. Бу Нишонга эришишимнинг сабаби бор эди. 1986 йилнинг октябрида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг раиси ёзувчи Ўлмас Умарбеков менга Россиянинг Кемерово вилоятига сафага боришни таклиф этди. Чунки бу олийжаноб инсон мен кўп йиллардан буён қатағонга учраган шоир Усмон Носирнинг ҳаёти ва босган изларини ўрганиш билан қизиқаётганимни билар эди. Бу юртга илк сафарим амалга ошди. 1987 йилнинг баҳорида Кемероволик уч нафар шоир Тошкентга ташриф буюришди. Усмон Носир туғилиб ўсган, яшаган Наманган, Қўқон шаҳарларида меҳмон бўлишди. Икки юрт ўртасида адабий ришта боғланди. Ўша йилнинг июль ойида мен шоира Мукаррама Муродова билан Кемерово шаҳрига бордик, у ерлик адабиётчилар ташкил қилган сафарга чиқиб, Мариинск районидаги Усмон Носир дафн этилган қабристон худудини зиёрат қилиб, ўзбек шоирига пўлатдан ясалган китоб шаклидаги қабртошини ўрнатдик. 1988 йилнинг июлида мен, ёзувчи Ҳожиакбар Шайхов, шоирлар Усмон Азим, Муҳаммад Юсуф ва адабиётшунос Наим Каримов Мариинскдаги қабристонни зиёрат қилиб, шоир Усмон Носирни ўз қўли билан ерга қўйган кишилар, уни сиёсий маҳбуслар сақланган зонада таниган, билганлар билан учрашдик, суҳбатлашдик, шоир ҳақида анчагина маълумотларга эга бўлиб қайтдик. Бу билан менинг у юртга сафарларим тугамади. Кунларим, ойларим Кемерово шаҳрида ўтадиган бўлиб қолди. Вилоят Ички Ишлар Бошқармасининг архивида сақланаётган Усмон Носирнинг “Дело” (Тергов “Иши”) папкасидаги анча сир-асрорлари мен учун очилди. Кемероволик, яъни Кузбасслик халқ радио, телевидение, барча матбуот саҳифалари орқали уларга танилган Усмон Носирни худди ўзларининг юртдошлари билиб қабул қилди. Вилоят Ўлкашунослик музейи, Кемерово вилояти Ҳарбий музейи Усмон Носир ҳаёти, ижоди, қисматига аталган бўлимлар ташкил этди. Барча бу ишлардан хабардор бўлган Кемерово вилоятининг раҳбари губернатор Омон Тулеев Усмон Носирнинг вафотига 60 йил тўлгани муносабати билан юртда хотира тадбирини ўтказиб, менга Нишонни топширди. Ўнлаб йиллар мобайнидаги изланишларим, тарихни ўрганишларим натижаси бўлиб икки жилдлик “Қисмат” деган бадиий-тарихий романим яралди. Асар ўзбек халқи бир ярим аср мустабидлик даврида бошидан ўтказган кечинмалари ҳақида. Бу китоб бўлиб чоп этилишни кутмоқда. Ҳозирги кунда “Исповедь” деб аталган китобим рус тилида ёзилган шеърларимдан иборат бўлиб, унинг ичига мен ўзбек классик ва замондош шоирларимизнинг асарларини рус тилига таржима қилиб киритдим. “Айтилмаган Ёр-ёр” деган ҳикоялар, мемуарлардан иборат насрий тўпламимни тайёрладим. “Шоирнинг юраги” номли шеърий тўпламим ўзбек тилида битилди. Рус тилига таржима қилганим “Алишер Навоий” номли пьеса нашрга тайёр...