Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Рахимов Абдурасул

 

Рахимов Абдурасул Равшан ўғли, 2003 йил 18 январь куни Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 2020 йил Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактабини "Мусиқий-назарий фанлар ва умумий фортепиано ўқитувчиси" мутахассислиги бўйича тамомлаб, ўз иш фаолиятини бошлаган. 2023 йил Бухоро давлат университетининг "Мусиқа таълими" йўналишини имтиёзли диплом билан тамомлаган. Бугунги кунда Ромитан туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида мусиқа маданияти фани ўқитувчиси сифатида фаолият олиб бормоқда. Таълим тизимидаги фаолияти давомида 20 га яқин илмий мақолалари республика ва халқаро журналларда чоп этилган. Шу билан бирга, 10 дан ортиқ илмий-амалий анжуманларда ўз тезислари билан иштирок этган. Фаолияти мобайнида "Композиторлар болаларга" номли услубий қўлланмаси (2021 йил), "Мусиқа фанини ўқитишда замонавий педагогик технологиялар ва интерактив методлар" номли монографияси (2022 йил), "Мусиқа тўгарагини ташкил этиш" номли услубий қўлланмаси (2022 йил) чоп этилган. 2023 йил "Бухорода бир бастакор бор" номли Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси Аҳмад Ҳайдаров ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган рисоласи нашрдан чиқди.

Рафиев Ҳамроқул

Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Рафиев Ҳамроқул Толибович

 

Ҳамроқул Рафиев 1939 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. Педагогика фанлари номзоди, профессор. Енгил атлетика бўйича миллий тоифадаги ҳакам. Бир қатор ўқув қўлланма, рисола ва 150 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Ўзбекистон Халқ маорифи аълочиси.

Рауф Сирожиддин

 

Сирожиддин Рауф 1967 йил Қарши шаҳрида туғилган. ЎзМУ журналистика факультетини (1992 йил), Тошкент давлат юридик институтини (2002 йил) битирган. “Йиғлаётган ой” (1994 йил), “Кўк гумбаз” (2002 йил), “Сиз менга кераксиз” (2010 йил) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Раупов Ражаббой

Туғилди:

21 март 1955 йил

 

Ражаббой Раупов 1955 йил 21 март куни Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетида ҳамда М. Горький номидаги Москва адабиёт институти Олий курсида таҳсил олган. Унинг “Она сўз”, “Нур дарвозаси”, “Остона”, “Осмоннинг эгаси”, “Юракдаги Бухоро” каби қисса ва ҳикоялари, машҳур геолог, академик Ҳабиб Абдуллаев ҳақидаги “Устун” романи китобхонларга чхши таниш.

Расулова Моҳинур

 

Моҳинур Расулова – Хоразм вилояти, Ҳазорасп туманидаги 27-мактаб ўқувчиси.