Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Раззоқов Шавкат

 

Шавкат Раззоқов, 1955 йил Хива туманида туғилган. Мутахассислиги – электрон техника мухандиси, сиёсатшунос. 2006 йилдан бошлаб инсон психологияси ва оила психологияси мавзулари бўйича туркум семинарлар ўтказиб келмоқда.

Ражапова Кумуш

Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Ражапова Кумуш Машариповна

 

Ражабов Шерзод

 

Шерзод РАЖАБОВ 1992 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Алишер Навоий номидаги Республика нафис санъат мактаби, ЎзДЖТУ қошидаги 1-сонли академик лицейда таҳсил олган. Турли танловлар ва фан олимпиадалари иштирокчиси ва ғолиби. “Истиқлол жилолари” (2006), “Тақдирдаги тадбирлар” (2008) номли тўпламлари, шунингдек, Республика матбуотида ижтимоий, маънавий-маърифий, тарихий-бадиий мавзулардаги 70 дан ортиқ мақола ва таржималари чоп этилган.

Ражабов Сатвалди

Туғилди:

15 июл 1946 йил

 

Сатвалди Ражабов (Сотволи Ражабов) 1946 йил 15 июлда Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғулган. 1970 йил Тошкент давлат университетини журналистика факултетини тамомлаган. Дастлабки меҳнат фаолияти 1969 йили “Муштум” журналида адабий ходимликдан бошланган. Шундан сўнг вилоятдаги “Коммунист” (ҳозирги “Андижоннома”), Хўжаобод туманидаги “Шонли меҳнат” газеталарида, Ўзбекистон телерадиокомпанияси адабий драматик эшиттиришлар бош таҳририятида ижодий ходим бўлиб ишлаган. Адибнинг “Ёш гвардия” нашриётида “Меҳр” ҳикоялар тўплами 1979 йилда, “Қуёш чарақлаган кун” қиссаси 1980 йилда чоп этилган. Шунингдек, “Шаҳар доим гавжум” ҳикоялар тўплами 1980 йилда Ғафур Ғулом нашриётида, “Необъятное детство” номли китоби 1984 йили Украина нашриётида, “Илдизи бақувват чинор” қиссаси 1998 йил, “Саховатда подшоҳ инсон” хотиралари, “Ўтиб кетмиш у хуш онлар ҳам” номли қиссалар, ҳикоялар, бадиалар тўплами “Андижон” нашриётида чоп этилган. “Қишлоқ хиди” қиссалар, ҳикоялар тўплами Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Адабиёт жамғармаси нашриётида 2007 йилда чоп этилган.

Ражаб Дилшод

 

Дилшод Ражаб ўзбек болалар шеъриятининг истедодли вакилларидан бири. У 1964 йил Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида зиёли оиласида туғилди. 1982 йил А.Навоий номли 4-ўрта мактабни олтин медаль билан битириб, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институти (ҳозирда университет) ўзбек тили ва адабиёти факультетига ўқишга кирди. 1983 – 1985 йиллар ҳарбий хизматда бўлиб қайтгач таҳсилни давом эттирди. 1989 йил олий даргоҳдаги таҳсилни тугатиб, ўзи ўқиган 4-мактабда ўқитувчи бўлиб ишлади. 1990 – 1993 йиллар Низомий номидаги ТДПИ аспирантурасида ўқиб. Филология фанлари доктори, профессор П.Шермуҳамедов илмий рахбарлигида “80-йиллар ўзбек болалар шеъриятида поэтик маҳоратнинг айрим масалалари” мавзусида номзодлик ишини ёзиб, ҳимоя қилди. У 1994 – 2004 йилларда Ўзбекистон Давлат матбуот қўмитасида, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси “Адабиёт жамғармаси” нашриётида, Республика “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармасида турли лавозимларда ишлади. 2005 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Муҳофаза+” журнали, “Вазият” газетаси бирлашган таҳририятида бош муҳаррир сифатида фаолият юритмоқда. Юздан ортиқ илмий, илмий-оммабоп ва публицистик мақолалари чоп этилган. Журналистика соҳасида VI “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танлов совриндори (2011 йил). Шоир, филология фанлари номзоди Дилшод Ражаб ўзининг болаларга аталган қатор китоблари, илмий ва илмий-оммабоп мақолалари билан ўзбек болалар адабиёти ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. У айни пайтда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси болалар ва ўсмирлар адабиёти кенгаши аъзоси сифатида ҳам фаолият кўрсатмоқда.