Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Равшанова Гулора

 

Қарши Давлат универстети Ўзбекистон тарихи кафедрасининг катта ўқитувчиси. Яқин кечмишга доир мақолалари эълон қилинган.

Равшанов Олим

 

Олим Равшанов – 1971 йил Қарши шаҳрида туғилган. Қарши Давлат университетининг филология ва иқтисодиёт факультетларини имтиёзли дипломларда тамомлаган. Мумтоз адабиёт, Қарши ва Шаҳрисабз ўтмиш адабий ҳаётига доир изланишлар ҳам олиб боради. Кўпгина мақолалар билан бир қаторда арабий имлодан табдил этилган «Ахлоқ рисоласи» 1992, «Туркий Юсуф ва Зулайҳо» 1995, «Ҳофиз Рўзибой Машраб» (ҳаммуаллифликда) 1997, «Шоир Маҳзун Шаҳрисабзий» 2002, «Эътироф» 2004 сингари китоблари нашр этилган.

Равшанов Поён

 

Тарихнавис ва адабиётшунос олим. "Қашқадарё тарихи", "Қарши тарихи", "Тарих бадиияти" сингари бир қанча асарлар муаллифи.

Пушкин Александр Сергеевич

Туғилди:

26 май 1799 йил

 

Александр Сергеевич Пушкин (1799-йил 26-май (6-июн) Москва — 1837-йил 29-январ (10-феврал) Санкт-Петербург) - улуғ рус адиби, янги рус адабиётининг асосчиси, драматург ва наср ёзувчи. Отаси Сергей Львович қадимий дворянлар авлодидан, гвардия офицери бўлиб, франсузча шеърлар ёзиб турарди. Онаси Надежда Осиповна Пётрнинг тарбиясида бўлган ҳабаш А.П. Ганнибал (асли исми Иброҳим) нинг невараси эди. Ота-онаси ёш Пушкинни бувиси Маря Алексеевна ва энагаси Арина Родионовна тарбиясига топширган. Унинг амакиси Василий Лвович ўша даврнинг кўзга кўринган шоирлардан бўлиб, Пушкинларникига таниқли шоирлар тез-тез меҳмон бўлиб келарди. Бу муҳит Пушкинда шеъриятга ҳавас уйғотди. 1811-1817-йилларда у Сарское селодаги лицейда таълим олган. Пушкиннинг дастлабки шеъри матбуотда 1814-йилдаёқ босилган эди. 1833-йил декабрида Николай И Пушкинни камер — юнкер қилиб тайинлаган. 1837-йилда ёш франсуз офицери Жорж Дантес билан дуелда Пушкин оғир яраланиб, вафот этади. Пушкиннинг кўʻплаб асарлари ўзбек тилига таржима қилинган («Борис Годунов», «Дубровский», «Кавказ асири» Чўлпон томонидан (1936-37), «Евгений Онегин» Ойбек томонидан (1937), «Боқчасарой фонтани» Усмон Носир томонидан (1937), «Капитан қизи» Абдулла Қаҳҳор томонидан (1939), «Руслан ва Людмила» Миртемир томонидан (1948) таржима қилинган).

Пўлатова Мадина

 

Мадина Пўлатова 1992 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Ислом университети қошидаги академик лицей ўқувчиси. У ўқишдан ташқари бадиий ижод билан шуғулланади, мақолалар ёзади. Унинг “Бахт”, “Меъморий обидалар ва улар ҳақида тивоятлар” номли китоблари чоп этилган.

Пўлатов Ҳасан

 

Ҳасан Пўлатов, 1946 йилда Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган. 1967 йилда Самарқанд давлат университетининг тарих факультетини тугатган, тарихчи. 1973 йилда Ленинград (хозирги Санкт-Петербург) давлат университети фалсафа факультетининг илмий кенгашида номзодлик диссертациясини ёқлаган, доцент унвонига эга. Илмий изланишлари фалсафа тарихи, меҳнатнинг ижтимоий муаммолари, тасаввуф таълимоти тарихи масалаларига бағишланган. “Қишлоқ хўжалиги меҳнатининг индустриал меҳнатни бир турига айланиши”, “Тасаввуф тарихидан лавҳалар” номли монографиялар, бир нечта сиёсатшунослик, фалсафа тарихига доир илмий услубий қўлланмалар (ҳаммуаллифликда) ҳамда элликка яқин мақолалар муаллифи. Илмий педагогик фаолияти 1967 йилдан буён Фарғона давлат университети билан боғлиқ.