Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Ориф Неъмат

 

Неъмат Ориф 1957 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани Бобур қишлоғида туғилган. 1981 йили Андижон Давлат тиббиёт институти даволаш иши бўлимини тугатган. Шифокор бўлиб ишлаб келмоқда. Унинг “Аллоҳга илтижо”, “Ишқим тушди ўзингга”, “Кичик шифокор”, “Энажоним эртаги”, “Қишлоғимнинг қўшиғи”, “Армонли баҳор”, “Тану жоним, қоним Ватан” каби шеърий, “Ишқ ва алам” номли ҳикоялар тўплами чоп этилган. Шеърлари таниқли ҳофизлар томонидан куйга солиниб маромига етказиб ижро этилган. Республика ва вилоят ёш ижодкорлари танловларининг бир неча бор ғолиби...

Орипов Абдулла

Туғилди:

21 март 1941 йил

Вафот этди:

5 ноябр 2016 йил

 

Абдулла ОРИПОВ 1941 йил 21 мартда Қашқадарё вилояти Косон тумани Некўз қишлоғида туғилган. Унинг талабалик йилларида ёзган «Тилла балиқча», «Мен нечун севаман Ўзбекистонни» каби дастлабки шеърлари ўзбек поэзиясига янги истеъдод кириб кел- ганлигидан дарак берди.1965 йилда нашр қилинган «Митти юлдуз» тўплами унга дафъатан шуҳрат ато этди. Шундан кейин шоирнинг «Кўзларим йўлингда», «Руҳим», «Хотирот», «Йиллар армони» сингари тўпламлари чоп этилди ва уларнинг ҳар бири адабиёт майдонида ҳодиса бўлди. Унинг «Баҳор», «Ўйларим», «Онажон» каби шеърлари нафақат ўзбек шеърияти, балки жаҳон шеъриятининг ҳам намуна асарларига айланди. А. Орипов турли жанрларда ижод қилди. Жумладан, «Соҳибқирон» пьесасини ёзиб, буюк саркарда Амир Темур образини ярат- ди. Шоир Данте «Илоҳий комедия»сининг «Дўзах» қисмини тилимизга юксак маҳорат билан таржима қилди. Шоир ижоди «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган. Абдулла Орипов 2016 йилнинг 5 ноябрь куни вафот этган.

Орзиқулов Жамолиддин

 

Орзиқулов Жамолиддин Райимқул ўғли 1985 йил Қашқадарё вилояти Косон тумани Пўлоти қишлоғида туғилган. “Райҳон”, “Соғинч” номли шеърий тўпламлари нашрдан чиққан.

Омонуллайева Фарангиза

 

Фарангиза Омонуллайева 1996 йил 16 сентябрда Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Дашнобод ҚФЙ нинг Дашнобод қишлоғида туғилган.

Омонова Башорат

 

Башорат Омонова Қашқадарё вилоятининг Косон туманида туғилган. Тумандаги 26 - мактабни тугаллагач Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида таҳсил олган. Кўп йиллар таълим соҳасида ишлаган. «Таълимда тарбия уйғунлиги», «Бошланғич синфдаги дарсларни педагогик технологиялар асосида ташкил этиш», «Китоб – маънавият манбаи» методик қўлланмалари нашр этилган. Бадиий ижод билан ҳам шуғулланади. «Ўн олти ёш истироблари», «Яшаш санъати», «Ерқўрғон ҳикоялари», «Қисмат тарозуси», «Жодугарнинг қизи» ва бошқа қисса ва ҳикоялари чоп этилган… Ҳозирда хусусий фирма раҳбари.

Омон Муҳиддин

Туғилди:

18 март 1963 йил

 

Муҳиддин ОМОН – шоир, таржимон, ношир. 1963 йил 18 мартда Самарқанд вилояти Пойариқ туманидаги Қоракесак қишлоғида туғилган. 1985 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг ўзбек филологияси факультетини имтиёзли тугатган. Турли йилларда “Ўзбекистон” нашриётида, “Соғлом авлод учун” журналида, Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида муҳаррир, катта муҳаррир, бўлим мудири сифатида фаолият юритган. Айни пайтда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг масъул ходими. Муҳиддин Омон ижодий фаолияти давомида кўплаб нашриётлар билан ҳамкорликда 300 дан ортиқ турли мавзулардаги адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий ва илмий-оммабоп китобларни муҳаррир сифатида нашрга тайёрлаб, 20 га яқин китобларни таржима қилган. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг( 1994 йилдан), Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг(1996 йилдан) аъзосидир. “Кўнгил дарбозаси” (1993 й.), “Толе фасли” (1997 й.), “Мунаввар соғинч” (2009 й.), болалар учун : “Даканг хўроз ва унинг жўжалари” (1999 й.,2006 й.), “Соғломжон алифбоси” (2005 й.), “З9 топишмоқ” (2011й.), “Зеҳни аъло, тили бурро” (2012 й.), “Буюмлар тилган кирса” (2012 й.) номли шеърий китоблари чоп этилган. Муҳиддин Омон таржимон сифатида ҳам халқимизни жаҳон адабиётининг мумтоз асарлари билан таништириш ишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. У XVI аср португал шоири Луис де Камоэнс сонетларини, инглиз ёзувчиси С.Моэм эсселарни, америкалик адиб Р.Блох асарларини, Нидерланд ёзувчиси Вилли Корсарининг “Мангу изтироб” романини, Нобель мукеофоти лауреати К.Гамсуннинг “Эдварда” (“Пан”) романини , Ф.Нитше ҳикматларини, Нидерланд шоирларидан Герман Гортер, Ян Хендрик Леопольд ҳамда Виллем Клос шеърларини, рус шоирлари С.Маршак, А. Барто, Л. Каминский, Б. Заходер, А. Усачевларнинг болаларга аталган қувноқ шеърларини, Латиш адабиётининг машҳур шоирлари О.Вациетис, П.Зирнитис, И.Аузинь шеърларини рус тилидан, Мирза Ҳасан Қорабоғий ғазалларини эса озарбайжон тилидан ўзбек тилига ўгирган. 2014 йилда М.Омон Англия, Голландия ҳамда Латвия шоирларидан қилган таржималари учун “Жаҳон адабиёти” журнали томонидан таъсис этилган Адабиёт йўналиши бўйича “Озод Шарафиддинов номидаги йиллик мукофотнинг “ “Энг яхши шеърий таржима” номинацияси бўйича ғолиби бўлди. Муҳиддин Омон 60 дан ортиқ қўшиқларнинг, бир неча ҳужжатли фильм сценарийларининг муаллифи ҳамдир.