Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Оманова Мубора

Туғилди:

5 апрел 1983 йил

 

Омонова Мубора Абдуразақовна 1983 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. 2000 йилда Алишер Навоий номидаги СамДУ Ўзбек филологияси факултети “Ўзбек филологияси” таълим йўналишига ўқишга кирган ва 2004-йилда ўқишни тамомлаган. 2010 йил Низомий номидаги ТДПУ магистратура бўлимининг Ўзбек адабиёти йўналишига ўқишга кириб 2012 йил ўқишни тамомлаган. 2012 йилдан Низомий номидаги ТДПУ “Ўзбек тили ва адабиёти” факултетининг “Ўзбек адабиёти” кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаган. 2018 йилдан “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.50 га яқин мақолалар муаллифи, ОАК рўйхатидаги илмий журналлар ва умумеътироф этган индексациалашган Сcопус журналида мақолалари чоп этилган. 5 та хорижий журналларда ва 10 дан ортиқ Республика журналларида мақолалари чоп этилган. 2 та услубий қўлланма, 1 та “Ўзбек адабиёти” номли ўқув қўлланма муаллифларидан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим инспекциясида узвийликни таъминлаш бўйича, Халқаро баҳолаш бўйича Миллий марказда ҳамкорликда фаолият юритган.

Олмос

Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Олмос Аҳмедова

 

Оллоёр Сафар

Туғилди:

25 апрел 1969 йил

 

Сафар ОЛЛОЁР 1969 йил 25 апрелда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Оқработ қишлоғида туғилган. Шу тумандаги 7-умумтаълим мактабида таҳсил олган. 1996 йилда ЎзМУнинг журналистика факультетини битирган. Дастлаб Деҳқонобод туман газетасида адабий ходим, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Радиосида муҳаррир, катта муҳаррир ва Ўзбекистон Республикаси Телевидениесида муҳаррир, катта муҳаррир, бўлим бошлиғи; кейинчалик “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” ва “Адолат” газетаси таҳририятларида ҳамда “Тафаккур” журнали таҳририятида бўлим мудири бўлиб ишлаган. Айни пайтда “Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ахборотномаси – Бюллетень Верховного суда Республики Узбекистан” ҳуқуқий, илмий-амалий журнали ва “Куч – адолатда” ҳуқуқий газетаси бирлашган таҳририятида хизмат қилмоқда. 1996 йилдан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг аъзоси. “Йилнинг энг яхши журналисти” танлови совриндори (1997). 1998 йил 22 июндан Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси. “Истиқлол тонги” танловининг ёшлар номинацияси бўйича ғолиби (2001). Сафар ОЛЛОЁР 8 та (“Саховат савоби”, “Муҳожирлик – муҳтожлик”, “Номсиз Армон”, “Серрежа Режиссёр”, “Тилсиз Тилсим”, “Эрмак эртак”, “Одам” ва “Ҳайқириқ”) мустақил достондан таркиб топган “Одам ва Омад” асари билан адабиётда илк жанр бўлган ЗАРБУЛДОСТОНга ва бадиий адабиётда яна битта илк жанр – ҚЎШСАТР асосчиси деб эътироф этилди. Сафар ОЛЛОЁР таржимон сифатида Иоганн Вольфганг Гёте, Франческо Петрарка, Жон Китс сингари жаҳон адабиёти юксак намоёндаларининг, шунингдек, Сенегал шеъриятидан Сембен Усмон, Давид Диоп, Ламин Диакате, Малик Фаль ҳамда Непал шеъриятидан Лекхнатх Паудьялай, Бхуни Шерчан, Лакшмипрасад Девкота, Бхавани Бхикчу, Мадхав прасад Гхимире шеърларини она тилимизга ўгирган. Сафар ОЛЛОЁРнинг шеърлари рус, инглиз, ҳинд ва бошқа чет тилларга таржима қилинган.

Олимжон Ҳамид

Туғилди:

12 декабр 1909 йил

Вафот этди:

3 июл 1944 йил

 

Ҳамид ОЛИМЖОН 1909 йилнинг 12 декабрида Жиззахда туғилган. Ижодини дастлаб ҳикоялар билан бошлаган. Тезда истеъдоди ўзининг лирик табиатини намоён қилади. Шоирнинг янги шеърият ва янги бадиий шаклларга интилиши унинг «Бахтлар водийси», «Ўрик гуллаганда», «Ўзбекистон» шеърларида яққол акс этди. Ҳ.Олимжон Иккинчи жаҳон уруши йил- ларида халқ оғзаки ижодига хос ифода усули ва воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда халқни курашга, мардлик ва жасоратга илҳомлантирувчи шеърлар ёзди. «Қўлингга қурол ол», «Жангчи Турсун», «Роксананинг кўз ёшлари» каби шеър ва балладалари шулар жумласидандир. Унинг «Ойгул билан Бахтиёр», «Семурғ ёки Паризод ва Бунёд» номли достонлари жарангдор оҳанги билан ўзбек шеърияти- нинг ўлмас мулкига айланган. ҲОлимжон ижодида таржима ҳам муҳим ўрин тутади. Жумладан, А.Пушкин, Т.Шевченко, К.Симоновдан қилган таржималари ўзбек таржимачилик санъатининг юксак намуналари саналади. Ҳамид Олимжон 1944 йил 3 июлда автоҳалокат натижасида вафот этган.