Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Ойназар Очилди

 

(Ойназаров) Очилди Ойназар. Сурхондарё вилояти “Жануб вақти” газетаси муҳаррири...

Ойдиннисо

Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Ойдиннисо Йўлдошева

 

Ойдиннисо (Йўлдошева) 1980 йили Самарқанд вилоятида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Шеърий ва насрий асарлари мамлакат нашрларида мунтазам босилиб келмоқда. Таржимон сифатида дунё адабиётининг кўплаб нодир намуналарини, жумладан Акутагава Рюноскэ бир неча ҳикояларини ва «Сувости мамлакатида» қиссасини ўзбек тилига ўгирган.

Ойбек

Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Ойбек Мусо Тошмуҳаммад ўғли

Туғилди:

10 январ 1905 йил

Вафот этди:

1 июл 1968 йил

 

ОЙБЕК (Муса Тошмуҳаммад ўғли) 1905 йил 10 январда Тошкентда туғилган. У ижодий фаолиятини шоир сифатида бошлаган. Адиб умри давомида кўплаб насрий асарлар яратди. Унинг «Қутлуғ қон» ва «Навоий» романлари ўзбек адабиётидаги бадиий жиҳатдан энг юксак асарлардан саналади. Ойбек шеъриятда «кўнгил лирикаси» ни яратган шоирдир. Унинг «Чимён дафтари» туркумига кирган юрт табиатининг фусункор таровати ва бетакрор рангларини ўзига сингдирган шеърлари ўзбек лирикасининг шоҳ намуналарига айланган. Шоир бу шеърлари билан ўзбек шеъриятига ойбекона инжа нафосатни олиб кирди. Ўзбек поэзиясида янги бадиий тафаккурнинг шаклланишида Ойбекнинг хизмати каттадир. Шунингдек, у таржимон сифатида ҳам фаол ижод қилган. Унинг таржимасидаги А. Пушкиннинг «Евгений Онегин» шеърий романи мудом севиб ўқилади. Ойбек оғир хасталикдан сўнг 1968 йил 1 июлда вафот этган.

Одинаев Абдуғаффор

 

Абдуғаффор Одинаев 1965 йил Олтинсой туманида туғилган. 1988 йили Низомий номли Тошкент давлат педагогика институтининг филология факультетини тугатган.

Одилов А.А.

Туғилди:

30 март 1968 йил

 

1968 йил 30 март куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1985-1992 йилларда ТошДУ (ЎзМУ) тарих факультетида таҳсил олган. 1986-1988 йилларда ҳарбий хизматда бўлган. 2003 йили номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Доцент (2007 йил). “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган (2000 йил). А.А.Одиловнинг илмий йўналиши - Бухоро амирлиги тарихи, миллий- озодлик ҳаракати, совет ҳукмронлиги давридаги диний сиёсат масалалари билан боғлиқ. Шу йўналишда 50 дан зиёд илмий ишлар жумладан, 3 та дарслик, 4 та қўлланма муаллифи. Ҳозирда совет ҳукмронлиги давридаги диний сиёсат тарихи масаласи бўйича докторлик диссертацияси устида тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Доцент А.А.Одилов 1992 йилдан то ҳозирги кунга қадар ЎзМУ тарих факультети Ўзбекистон тарихи кафедрасида ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент лавозимларида фаолият кўрсатиб келмокда.