Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Обидов Абдужаббор

Туғилди:

2 декабр 1953 йил

 

Абдужаббор Абдухамидович Обидов, 1953 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий, фан номзоди. Ўзбекистон Миллий Университетини битирган, 2001-2013 йиллар давомида “Шабнамдек пок муҳаббат”, “Дарахт гуллаб топар эътибор”, “Маҳлиё кўнгил”, “Жавзо ифори”, “Шош оҳанглари”, “Мумтоз наво” ва “Сени қизғонаман” шеърий китобларини босиб чиқарди. “Бахтини йўқотган гўзал” романи (2013 й.), “Экканингни ўрасан”, “Безабонлар муҳаббати” ва “Қамишзордан мўралаган ёр” (2014 й.) насрий асарлари чоп этилиб китобхонларга тақдим этилган.Сўнгра ,"Сийрат" шеърий китоб(2018),"Нозикой ва маймоқ" эртагини(2019), "Чўрткесар" ҳикоялар тўпламини(2020) нашр эттирди.2021 йилда "БУЮК ШОШ ёҳуд КЎҲНА ТОШКАНД ДЕВОРИ" тарихий романи босмадан чиқди. 2022 йилда "Икки жаҳон оворалари" номли бадиий романини нашр эттирди

Обиджон Анвар

Туғилди:

25 январ 1947 йил

Вафот этди:

11 апрел 2020 йил

 

Ўзбекистон халқ шоири. Ўзбек адабиётининг кўзга кўринган намояндаларидан бири, ҳажвий адабиёт анъаналарини муваффақият билан ривожлантириб келаётган истеъдодли адиб. Анвар Обиджон 1947 йилнинг 25 январида Фарғона вилояти Олтиариқ туманининг Полосон қишлоғида туғилган. 1964 йилда ўрта мактабни тугатгач, Самарқанд молия техникумида, 1969—1971 йилларда жамоа хўжалигида ҳисобчи, клуб мудири, туман газетаси, вилоят радиосида турли вазифаларда ишлаган.ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган. "Она ер", "Эй, Ёруғ дунё", "Оловжон ва унинг дўстлари", "Безгакшамол", "Аканг қарағай Гулмат", "Масхарабоз бола", "Жуда қизиқ воқеа", "Ерликлар", "Мешполвоннинг жанглари", "Аламазон ва Гулмат ҳангомаси", "Ажойибхона", "Олтиариқ ҳангомалари", "Одобли бўлиш осонми?", "Танланган шеърлар", "Ўғирланган паҳлавон", "Баҳромнинг ҳикояси" каби достон, қиссалар, шеърлар, пьесалар ва ҳажвий асарлардан иборат тўпламлар муаллифидир. Унинг "Қўнғироқли ёлғончи", "Топсанг ҳай-ҳай", "Қоринботир", "Тўтиқул" каби асарлари мамлакатимиз театрларида саҳналаштирилган. Адиб 1997 йилда "Шуҳрат" медали, 2011 йилда "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланган... Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон 2020 йил 11 апрелда Тошкентда шаҳрида 73 ёшида вафот этди.