Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Носов Николай

Туғилди:

23 ноябр 1908 йил

Вафот этди:

26 июл 1976 йил

 

Николай Носов (1908 – 1976). Рус адабиётининг ёрқин вакили, болалар ёзувчиси, драматург, киносценарист. 1908 йил 23 ноябрида Киевда актёр оиласида туғилган...

Носиров Ўрол

Туғилди:

24 декабр 1939 йил

Вафот этди:

3 сентябр 2018 йил

 

Адабиётшунос олим, профессор, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Ўрол Носиров 1939 йил 24 декабрь куни Жиззах вилояти Жиззах тумани (хозирда Шароф Рашидов тумани) да зиёлилар оиласида туғилган. 1957 йил Жиззах педагогика билим юртини, 1962 йил Самарқанд давлат университетини тамомлади. 1967 йил — Самарқанд давлат университети аспиранти бўлган. Бўлғуси олим ўз меҳнат фаолиятини 1967 йилда Самарқанд давлат педагогика институтида бошлаган. 1969—1971 йилларда «Қашқадарё ҳақиқати» газетаси таҳририяти адабий ходими, масъул котиби ўринбосари лавозимларида, 1971—1974 йилларда Қарши давлат педагогика институти катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 1974—1985 йилларда — Жиззах давлат педагогика институти кафедра мудири, факультет декани, 1985—1986 йилларда — Жиззах вилояти халқ талими бошқармаси инспектори лавозимларида фаолият юритган. 1986—1992 йилларда — Жиззах давлат педагогика институти доценти, профессори, факультет декани лавозимларида ишлаб илмий тадқиқотлар олиб борган. У.Носиров Жиззах вилоятининг қадимий тарихини ўрганиб, ҳали жамоатчиликка номаълум бўлган 170 га яқин тарихий сиймолар ҳақида маълумотларни нашрга тайёрлади. Шунингдек, «Ижодкор шахс», «Образларда услуб жилолари» (1991), «Жиззах вилояти» (1996), «Таъзим» (1996), «Жиззахнинг жаннат булоқлари» (2003), «Истиқлолим — истиқболим» (2007), «Маҳалла — фуқаролик жамиятининг асоси» (2008) каби китоб ва рисолалари, «Қанот қоқа бошлаган Ҳумо» (2003) телефильми, «Жиззахдан айтар сўзим» (2011), «Ўзбеклар шажараси» монографияси (2011), бир неча буклетлари, 300 дан ортиқ мақолалари билан маънавий-мафкуравий таълим ва тарғиботга улкан ҳисса қўшиб келган. Ўрол Носиров 2018 йил 3 сентябрь куни вафот этган.

Носир Усмон

Туғилди:

13 ноябр 1912 йил

Вафот этди:

9 март 1944 йил

 

Усмон НОСИР 1912 йил 13 ноябрда Наманганда туғилган. Гўдаклигида отасидан етим қолиб, ўгай ота қўлида тарбияланади. Усмон Носир 30-йиллар бошларида ўзбек шеъриятига чақмоқ бўлиб кириб келди. Қисқа вақт ичида унинг 4 шеърий тўплами чоп этилади. Ушбу тўпламларга кирган «Монолог», «Юрак», «Яна шеъримга», каби шеърлар ўша давр ўзбек шеъриятининг энг сара намуналаридан бўлди. «Нахшон» достони оташин шоирнинг лироэпик жанрларда ҳам етук асарлар яратиши мумкинлигини намойиш этди. Усмон Носир ижодида таржима, айниқса, муҳим ўрин эгаллайди. У А. Пушкиннинг «Боқчасарой фонтани», М. Лермонтовнинг «Демон» достонларини юксак маҳорат билан ўзбек тилига ўгирди. 1937 йили шоир ижодий фаолиятининг 10 йиллиги ва таваллудининг 25 йиллиги тантанали нишонланади. Кўп ўтмай, у «халқ душмани» сифатида ҳибсга олиниб, Узоқ Шарқ қамоқ лагерларига юборилади. Усмон Носир ўша ерда 1944 йил 9 мартда вафот этган.

Норқулов Холмурод

 

Холмурод Норқулов — 1993 йил 2 февралда Сурхондарё вилояти Бандихон туманидаги "Хўжаипок" маҳалласида туғилган. Ҳозирги кунда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиалининг 4-босқич талабаси. Шеърлари туман, вилоят газеталарида эълон қилинган.

Норқобилов Нормурод

 

Нормурод НОРҚОБИЛОВ, 1953 йил 7 июнда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида таваллуд топган. 1982 йил Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети)нинг журналистика факультетини битирган. 1987 йил унинг “Зангори кўл” номли илк ҳикоялар тўплами чоп этилган. Шундан сўнг “Унитилган қўшиқ” (1990), “Юзма-юз” (1993), “Сариқ гул” (1996), “Пахмоқ” (1997), “Темур ғори”, “Аразчи чумчуқ” (1999), “Бекатдаги оқ уйча” (2000), “Овул оралаган бўри”, “Жўшқин дарё” (2005), “Бўрон кўпган кун” (2007) ҳикоя ва қиссалардан иборат тўпламлари ва “Дашту далаларда” (2009) романи нашр этилган. Ёзувчининг “Тоғдаги ёлғиз одам” (2011), “Амир Темур изидан” (2016) асарлари дунё юзини кўрган. Адибнинг “Қуёш ботмайдиган юрт”, “Шим ёхуд хотинлар жанжали”, “Белбоғ” каби асарлари асосида кўп қисмли видеофильмлар яратилган. Бир қанча ҳикоя ва қиссалари рус, қозоқ, белорус, қирғиз, татар, араб, турк, хитой ва бошқа кўплаб тилларга таржима қилинган. Н. Норқобилов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрли унвони ҳамда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.