Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Мўминова Зулфия Мардановна

 

Мўминова Зулфия Мардановна 1959 йилда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган.1966 – 1976 йилларда ўрта мактабда, 1976 йилдан Каттақўрғон шаҳар педагогика коллежида ўқиган. Шундан сўнг (ТошДУ) Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университетни тамомлаган.1980 йилларда ўзбек адабиётига кириб келган. “Ватан ташлаб кетмайди”, “Бешикларни асрагин дунё”, “Ёнаётган аёл” (1992 йил), “Истиқлол олтин гулим” (1998 йил), “Самога сочилган юлдузлар” (2000 йил), “Қудратли юртимга”, “Никоҳ шартномаси” (2004 йил), “Биринчи ўқитувчим” (2008 йил), “Аёлга бахт беринг” (2011 йил), “Бир кун дарс қолдирган бир умр пушаймондир” (2012 йил) китоблар муаллифи.“Саодат” журналида, “Спорт” газетасида бўлим бошлиғи, Сергели тумани ҳокимиятида, Республика Хотин-қизлар қўмитасида масъул лавозимларда ишлаб келган.2007 йилдан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Таълим муаммолари” журнали бош муҳаррири лавозимида ишлаб келмоқда.“Дўстлик” ордени, “Мустақилликнинг 10 йиллиги ва 20 йиллиги” нишонлари соҳибаси.

Мўмин Асрор

 

1954 йил да Ғаллаорол туманидаги Қўйтош қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)да таҳсил олган. Айни пайтда “Ўзбекистон овози” газетасида бўлим мудири бўлиб ишлаяпти. Унинг“Дил рози” (1991), “Таваллуд” (2002), “Юрак” (2002), “Севдим, севилдим” (2004), “Қалбингда Алпомиш яшасин” (2004), “Севги тумори” (2005), “Умид ва Орзу” (2006), “Саккизинчи мўжиза” (2007), “Сиздан миннатдорман” (2009) шеърий китобларнинг муаллифи, Ог Мандинонинг “Яхши яшаш сири” (2010), “ХХ аср шеърияти” (2004), Расул Ҳамзатовнинг “Менинг Доғистоним” (2011) китобларининг таржимони. Унинг “Президент. Спорт.Ғалаба!” (2001), “Сенинг юлдузларинг, Ватан!” (2002), “Чемпионлик сирлари” (2007), “Ёлғиз сенга юкундим, юртим!” (2009) каби насрий китоблари нашр этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист (2011), “Шуҳрат” медали (1999) билан мукофотланган. “Ширин хаёлларинг билан яшайман, Ҳаёт ва оқ гулдай ёқасан менга. Аё, булбулдайин наво бошлайман, Ишқимни бошқача айтолмай сенга.”

Мўмин Пўлат

 

Пўлат Мўмин (1922-2004) 1922 йил 24 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган – Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1992). “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофатланган (1988), Хизмат кўрсатган санъат арбоби (1983). Дастлаб педагогика билим юртини (1939), сўнг Низомий номидаги Тошкент педагогика иниститутини тугатиб (1944), ўқитувчилик билан шуғулланган (1944-1947). “Ленин учқуни” газетасида адабий ходим (1948-1950), Ўзбекистон Давлат нашриётида бўлим мудири (1951-1952), Республика Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1954-1960), Маданият вазирлиги қошидаги Санъат ишлари бошқармасида драмтургия бўйича бош муҳаррир (1962-1964). Илк шеърлар тўплами “Сайранг қушлар (1949). Шундан кейин унинг “Тонг куйлари” (1949), “Олтин бошоқлар” (1951), “Тиш чўтка, порошок ва атир совун эртаги” (1955), “Ҳунардан унар” (1958), “Тўғри ўсган гул бўлар” (1960), “Ақл қаерда бўлар” (1962), “Олтин най” (1967), “Яхшиларга ўхшасам” (1968), “Раҳматга раҳмат!” (1969), “Эсон ва Омон” (1973), “Устозлар изидан” (1980), “Эртакдан эртакка” (1989), “Эртаклар яхшиликка етаклар” (1984), “Олтмиш олти олтин қўл”, “Буғдой бобо” (1995), “Болажон, болажоним” (2003) ва бошқа болаларга бағишланган шеър ва эртаклардан иборат тўпламлари, “Дружно шагаем”, “От радости растем”, “Яблоко на всех” каби рус тилидаги шеърий тўпламларини яратган. “Кулди хиёл” (1964), “Гул ва пиёз”, “Мен севаман, сен севасанми? ”, “Гул берди, кўнгил берди”, “Қўшиқ айтиб” (1983),“Юрак завқу дардларим, айтар байту фардларим” (1993), “Бағишловлар-олқишловлар” (2003), “Фурсат ғанимат” (вафотидан сўнг - 2013) каби катталарга бағишланган шеър ва қўшиқлардан иборат тўпламлари мавжуд. Болалар драммтурги сифатида “Қовоқвой билан Чаноқвой”,“ Суқатой Конфетвой”, “Она болам дейди, бола онам дейди” (1987), “Туяқуш-бояқиш” cингари эртак-пессалари Республика театрларида саҳналаштирилган. А.С. Пушкин, В.В. Маяковский, С. Маршак, С. Михалков, А. Бартов ва бошқа рус ёзувчиларининг болаларга бағишланган шеър ва эртакларини, шунингдек, Николай Носовнинг "Билмасвой билан дўстларининг бошидан кечирганлари", "Билмасвой қуёш шаҳрида"(1987) эртак романини ўзбек тилига таржима қилган…

Муллажонова Ирода

 

Ирода Муллажонова 1983 йил Тошкент вилояти Пискент шаҳрида туғилган. Ёш ижодкорнинг “Баҳорга мактуб”, “Кўкламой” номли тўпламлари чоп этилган...

Мулайдинов Фарход

Туғилди:

30 апрел 1987 йил