Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Ғуломов Шерзод

 

Шерзод Ҳамидович ҒУЛОМОВ, 1944 йил 3 майда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида кичик муҳаррирликдан телерадиокомпания раиси ўринбосари лавозимигача бўлган ижодий фаолият йўлини босиб ўтган. Бугунги кунда Ўзбекистон Электрон ОАВ Миллий ассоциацияси бошқаруви раиси ўринбосари.

Ғулом Жўра

Туғилди:

10 июн 1935 йил

 

Ғуломов Жўра (Жўрақул Нурматов) 1935 йил 10 июнда Ленинобод вилояти Панжакент тумани, Қўштепа қишлоғида, деҳқон оиласида таваллуд топган.Душанбе Давлат педагогика билим юртини тугатган. Харбий хизматни 1955 йил авиация бўлинмасида ўтаган. 1962 – 1975 йилгача Фанлар Академиясидаги илмий текшириш институтида фаолият кўрсатган.1975 – 2001 йилгача Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда лицейларида кафедра мудири лавозимида ишлаб келган. 15 та ўқув қўлланма ва дарсликлар ёзиб нашр қилдирган. 80 дан ортиқ илмий мақолалар, 2 та ихтиро муаллифи.Ғуломов Жўра Олий таълим ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими аълочиси кўкрак нишони, ҳамда “Шуҳрат” медали билан мукофотланган, Техника Фанлари номзоди.“Гул уфори”, “Туйғуларим” шеърий тўпламлари, “Сўнмас муҳаббатим ягонам” романи, “Қора бева” ва “Туронлик Соҳибқирон Амир Темур” достонлари китобсеварлар томонидан илиқ кутиб олинган.

Ғулом Ғафур

Туғилди:

10 май 1903 йил

Вафот этди:

10 июл 1966 йил

 

Ғафур Ғулом 1903 йил 10 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1963). Тошкент шаҳрида Кўрғонтеги маҳалласидаги эски мактаб ва мадрасада, рус-тузем (1916) ва «Ҳаёт» мактабларида (1918) таҳсил олган. «Динамо», «Йигит», «Эгалари эгаллаганда», «Хитойдан лавҳалар» (1931), «Тирик қўшиқлар» (1932), «Кўкан» (1934), «Сизга» (1935), «Чашма» (1939), «Янги шеърлар», «Шеърлар» (1946), «Ўзбек элининг ғурури» (1949), «Шараф қўлёзмаси» (1950), «Танланган асарлар» (1956—59, 4 жилдли) шеърий тўплам ва достонлари, «Жўрабўза» ҳикоялар тўплами, «Мухбир суди» (1929) песаси ҳамда «Нетай» (1932), «Тирилган мурда» (1935), «Ёдгор», «Шум бола» (1938) каби қиссалар муаллифи. Асарлари асосида театр спектакллари ва кинофилмлар яратилган («Шум бола» ва бошқа). «Отелло», «Қирол Лир» цингари жаҳон ва рус адабиёти дурдоналарини ўзбек тилига таржима килган. 1966 йил 10 июлда Тошкентда вафот этган. Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2000). Унинг «Гўзаллик нимада» номли илк шеъри 1923 йилда эълон қилинган. Ғ. Ғулом ўтган асрнинг 20-30-йилларида ижодга катта шижоат билан киришиб, истеъдодининг турли қирраларини намоён қилди ва улкан адиб бўлиб шаклланди. Унинг насрда яратган «Нетай», «Ёдгор», «Шум бола» қиссалари ўзбек адабиётининг ўлмас мулкига айланган. Айниқса, автобиографик характерга эга «Шум бола» қиссаси бу борада алоҳида қимматлидир. Миллий бўёқлар билан музайян бўлган бу асар айни пайтда умуминсоний гоя ва қарашлар билан йўғрилган. Ғ.Ғулом Иккинчи жаҳон уруши йилларида «Сен етим эмассан», «Кузатиш» каби фалсафий шеърлари билан ўзбек шеъриятини умумбашарий даражага кўтарди. Шоир ижодий меросида бадиий таржима катта ўрин тутади. У В.Шекспирнинг «Отелло», «Қирол Лир» трагедияларини ўзбек тилига маҳорат билан ўгирган. Ғафур Ғулом 1966 йил 10 июлда вафот этган.