Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Шермуҳамедов Пирмат

 

Таниқли адабиётшунос ва адиб, филология фанлари доктори, профессор, кўпгина халқаро мукофотлар совриндори Пирмат Шермуҳамедов ўттиздан ортиқ илмий-бадиий асарларнинг муаллифидир.

Шерматов Машрабжон

 

Машрабжон Шерматов 1941 йилда Фарғона вилояти Бешариқ туманининг Қашғар қишлоғида туғилган. Иқтисодчи олим – иқтисод фанлари номзоди, доцент. “Вафодор юрак ноласи” (2010), “Орзигулнинг туғилиши” (2012), “Аёл онадир” (2014), “Ҳаёт сабоқлари” (2015), “Уч авлод кўприги” (2016) каби асарлари чоп этилган.

Шеркамол

Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Шерали Машарипов

 

Шер Абдулла

Туғилди:

5 август 1943 йил

 

Абдулла Шер 1943 йил 5 августда Тошкент вилояти Чиноз туманининг Йўлтушган қишлоғида ҳунарманд-мисгар оиласида туғилди. Ўрта мактабни 1960 йил тугатиб, дастлаб бошланғич мактаб ўқитувчиси, кейин туман газетасида адабий ходим бўлиб ишлади. 1962 − 65 йилларда Шарқий Олмонияда ҳарбий хизматни ўтади. 1965 − 70 йилларда Тошкент Давлат Университети (ҳозирги ЎзМУ) Журналистика факультетида ўқиди. 1969 йилдан бошлаб “Гулистон” журналининг адабий ходими, бўлим мудири, масъул котиби, “Ўзбекистон физкультурачиси” газетаси муҳаррири ўринбосари лавозимларида ишлади. 1970 − 81 йилларда Москвадаги Олий Адабиёт курсида ўқиди. 1981 – 1984 йиллар мобайнида “Ёшлик” журналининг масъул котиби, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси биринчи котиби ўринбосари, Ёзувчилар Уюшмаси Тошкент вилояти бўлимининг масъул котиби лавозимларида ишлади. 1984 − 89 йилларда эркин ижодкор, 1989 йилдан 2011 йилгача Ўзбекистон Миллий Университети Фалсафа факультети Этика ва эстетика кафедрасида катта ўқитувчи, доцент ва кафедра мудири лавозимларида ишлади. 2011 йилдан ҳозирги пайтгача эркин ижодкор. У 1975 йилдан буён Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, 1977 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби (2016), Олий таълим аълочиси (2000). Абдулла Шер 1958 йилдан бошлаб бадиий ижод билан шуғулланади. 1959 йили илк марта шеъри матбуотда эълон қилинган. Биринчи шеърлар тўплами “Кўклам табассуми” 1973 йили чоп этилган. Шундан кейин у “Алёр” (1977), “Атиргул сояси” (1979), “Роз” (1980), “Куз ҳилоли” (1983), “Қадимги куй”, ”Алий шиповник” (1987), “Нуқтадан сўнг” (1989), “Тоқат” (1997), “Ёнаётган йўл” (2007), “Ёмғирлар оралаб” (2009), “Сарбаст қўшиқлар”, “Севги олмоши”, “Севилмаган менинг севгилим” (2010), “Гул йиллар, булбул йиллар” (Сайланма, 2012), “Куртакларга беркинган баҳор” (2016), “Чайқалган қайиқларда” (2019) шеърий китобларини ва “Асрларнинг асраганлари” насрий тўпламини чоп эттирди. Айни пайтда у Жорж Байроннинг “Дон Жуан” шеърий романини инглиз тилидан, Ҳайнрих Ҳайненинг “Қўшиқлар китоби” ва “Олмония” достонини олмон тилидан таржима қилган. Шунингдек, рус тилидан Пушкин, Лермонтов, Некрасов, Ахматова, Чарэнц, Твардовский ва бошқа шоирлар асарларини ҳам ўзбек тилига ўгирган. Унинг шеърлари ва достонлари рус, литва, инглиз, испан, озарбайжон, турк, қозоқ, қримтатар, ассам ва бошқа тилларга таржима қилинган. Шу билан биргаликда Абдулла Шер файласуф олим сифатида ҳам машҳур: мақолалари, суҳбатлари мамлакатимиз илмий жамоатчилиги томонидан доимо ўзига хос янгилик сифатида қабул қилиб келинади, унинг “Ахлоқшунослик” (200, 2003, 2010) ва “Эстетика” (2014, 2015) дарсликларидан эса хорижий мамлакатларда ҳам фойдаланилади. “Абадият ва умр” (2017) ҳамда “Гўзаллик ёғдуси” (2017) деб аталган йирик фалсафий­маърифий ва фалсафий­эстетик китоблар муаллифи. Ҳозирги пайтда у эркин ижодкор сифатида бадиий ва фалсафий асарлар ҳамда янги таржималар устида иш олиб бормоқда.