Texnik ish tufayli saytda kitoblarni onlayn o'qish va ilova orqali o'qish funksiyasi vaqtincha ishlamaydi.

Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Хушвақтов Эркин

Туғилди:

15 март 1959 йил

 

Драматург Эркин Хушвақтов, 1959 йил 15 мартда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани Чамбил қишлоғида туғилган. 1976 йили ўрта мактабни битиргач А. Қодирий номидаги Тошкент давлат Маданият институтининг “Ҳаваскорлик театри жамоаси режиссёрлиги” бўлимига ўқишга кирган ва 1983 йили тамомлаган. Ўзбек Миллий академик драма театрида А.Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” романи асосидаги инсценировкаси (1994 йил), “Чимилдиқ” (1996 йил), “Машраб” (1997 йил), “Қирмизи олма” (2003 йил), “Андишалик келинчак” (2005 йил), “Рашк” (2008 йил), А. Ҳидоятов Драма театрида “Эски муҳаббат” (2004 йил), Ёш томошабинлар театрида “Чўп қўғирчоқ” (2004 йил), Республика қўғирчоқ театрида “Чўп қўғирчоқ” (2008 йил) ва бошқа кўплаб пьесалари саҳналаштирилган. 1987 йилдан буён Ўзбек Миллий академик драма театрида ишлаб келмоқда. Ўзбек театри, кино ва телевидение санъатлари ривожидаги хизматлари учун 2002 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Хўжанов Дилшод

Туғилди:

7 июл 1985 йил

 

1985 йил Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган. 2004 йилда Тошкент Давлат Юридик институтининг "Жиноий-ҳуқуқий фаолият" факультетига ўқишга қабул қилинган. Унинг жиноят ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқ соҳаларига бағишланган 10 дан ортиқ илмий-оммабоп мақолалари Республика нашрларида эълон қилинган.