Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Хўжаниёзов Ҳамид Ўткирович

Туғилди:

9 август 1972 йил

 

Хo’jаniyozоv Hаmid O’tkirоvich, 1972 yil 9 аvgustdа Хоrаzm vilоyati Gurlаn tumаni, Vаzir qishlоg’idа tug’ilgаn. Maktab va talabalik davrlarida 3 karradan Kimyo Olimpiadalari Respublika bosqichi ishtirokchisi va g’olibi bo’lgan. 1994 yil Tоshkеnt Dаvlаt univеrsitеtini (hоzirgi O’zMU) kimyo mutахаssisligi bo’yichа tugаllаgаn. Kimyo fаnlаri dоktоri (2018y), kаttа ilmiy хоdim (2012y). O’zbеkistоn Fаnlаr Аkаdеmiyasi аkаdеmik O.S. Sodiqov nomidagi Bioorganik kimyo institutining “Kompleks birikmalar” laboratoriyasida yetakchi ilmiy xodim lavozimida faoliyat olib boradi. O’zMU Kimyo fakulteti professori (o’rindosh), “Stereokimyo”, “Organik reaksiyalarning mexanizmlari”, “Geterotsiklik birikmalar kimyosi” va “Tabiiy va sintetik bo’yoqlar” kurslaridan ma’ruzalar o’qiydi. 110 dan ortiq ilmiy ishlar muallifi.

Хўжаев Мансурхўжа

Туғилди:

15 феврал 1941 йил

 

Мансурхўжа Хўжаев 1941 йил 15 февралда Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Тулабой маҳалласида туғилган. Тошкент молия институтини тамомлаган. 1987 йилдан буён Фарғона водийси ўрмончилик бошқаруви раиси ҳамда бир вақтнинг ўзида Қўқон давлат ўрмон хўжалиги бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. Мансурхўжа Хўжаев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Унинг «Шермуҳаммадбек қўрбоши», «Яшиллик салтанати», «Яшил олам тилсимоти», «Қайтар дунё», «Ўрмоннома», «Қадрнома», «Адолатга бағишланган умр», «Ер ости тилсимоти», «Айтмай дейман-у, бўлган воқеалар-да», «Инсон орзусига ҳали етмаган», «Данғара тилсимоти», «Қайтими бор», «Туркия бўйлаб», «Айтсамми ё айтмасам?», «Учинчи дарё» каби китоблари чоп этилган. «Дўстлик», «Фидокорона хизматлари учун» орденлари ва «Шуҳрат» медали билан мукофотланган. Турмуш ўртоғи Майрамхон Ибрагимжонова билан уч нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказишган. Мансурхужа Хужаев 2020 йили вафот этган.

Хўжаев Аблат

Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Абдулаҳад

Туғилди:

27 октябр 1942 йил

 

Aбдул-aҳaд Хўжaeв расмий ҳужжатларда Aблат Ходжаев. (27.10.1942) 1964 йилдa Тошкент Дaвлaт университети (ҳозирги ЎзМУ) Шaрқшунослик фaкультети (ҳозирги Тошкент дaвлaт Шaрқшунослик институти)нинг «Xорижий Шaрқ мaмлaкaтлари тaриxи» бўлимигa ўқишгa киргaн. 1970 йилдa Ўзбекистон Республикаси Фaнлaр акaдемияси қошидаги Aбу Рaйҳон Беруний номли Шaрқшунослик илмий тaдқиқот институтининг aспирaнтурасигa киргaн. 1990 йилдa у «Взаимоотношения Цинской империи с Джунгарским и Яркендским ханствами (1700-1760)» мавзусидаги докторлик диссертациясини ЎзР ФА қошидаги Шарқшунослик институтида ҳимоя қилди. У 1993 йилдaн шу кунларгача ЎзР Олий aттестaция комиссияси (OAК)да эксперт, эксперт кенгашининг илмий котиби, раиси каби ловозимларда ишлаб келди. A. Хўжаевнинг кейинги 20 йил давомида олиб борган тадқиқотлари 3 та илмий йўналишда амалга оширилган: Марказий Осиё ва Хитой муносабатларининг тарихи, Буюк ипак йўли тарихи, Марказий Осиё халқларининг этник тарихи. 2011 йил A. Хўжаев Готтфриед Вилгелм Леибниз номидаги Европа табиий фанлар Академиясининг аъзолигига қабул қилинди. Шу муносабат билан унга Академик илмий унвони берилди…

Хўжаев Мўминжон

 

Мўминжон Хўжаев 1981 йил 7 майда Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани Боғизоғон шаҳарчасида туғилган. Самарқанд Давлат университети бакалавр (2001-2005), Ўзбекистон Миллий университети магистр (2007-2009), аспирантура (2009-2012) битирувчиси, 2011 – 2012 йилларда Ўзбекистон Миллий университети Фалсафа факультети Ёш олимлар Кенгаши раиси, 2012 йилдан Фалсафа факультети ўқитувчиси. “Диншунослик”, “Оила маънавияти”, “Маънавиятнинг диний асослари”, “Мустаҳкам оила маънавияти” рисола ва қўлланмалар (ҳаммуаллиф) муаллифи.

Хўжа Аҳмад

 

Аҳмад Хўжа – 1952 йили Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани Шаҳанд қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, республикада хизмат кўрсатган журналист фахрий унвони соҳиби.

Худойқулов Мухтор

Туғилди:

1 ноябр 1936 йил

 

Таниқли ўзбек ҳажвчи ёзувчиси, масалнавис шоир ва олим Мухтор Худойқулов 1936 йил 1 ноябрда Фарғона вилоятининг Риштон туманига қарашли Жалойир қишлоғида туғилган. 1959 йилда Ўрта Осиё Давлат университетининг журналистика бўлимини тамомлаб республиканинг марказий газета ва журналлари таҳририятларида ишлаган. У кўп йиллардан бери Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультети ва Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникация университетида дарс бериб келади. Мухтор Худойқулов ўз ижодининг бошланишида масалчи шоир сифатида танилди. Унинг “Қоя ва Харсангтош”, “Зирапча”, “Ҳангомалар”, “Соялар”, “Қирқ масал”, “Аломат дунё”, “Кўз бўлмаса пешона”, “Минг бир масал” каби масал ва ҳажвий шеърлари тўпламлари босилиб чиққан. Унинг “Тонгдаги чироқ” тўпламида эса лирик шеърлари жой олган. Ёзувчи шунингдек “Қадамларига ҳасанот”, “Ўйлаб топилмаган ҳикоялар”, “Ривоятлар ва ҳикоятлар”, “Дадам ҳақида ҳикоялар” сингари ҳикоялар, “Машҳур изқувар Шерлок Холмснинг уйида меҳмон бўлганим”, “Эверест чўққиси устида нонушта қилганим” каби саёҳат ва бошқа кўплаб насрий ва ҳажвий ҳикоялар тўпламларининг ҳам муаллифи саналади. Адибнинг болалар учун ёзган “Қувноқ алифбе”, “Саноқ сонлар суҳбати”, “Миттивойнинг ажойиб ва ғаройиб саргузаштлари”, “Китоб-офтоб”, “Синдбоднинг янги саргузаштлари” каби китоблари ёш ўқувчиларга манзур бўлган. Мухтор Худойқулов кейинги йилларда драматургия билан шуғулланиб бир қатор саҳна асарлари ёзди. Унинг “Ибтидо ва Интиҳо” драматик диологияси, “Искандарнинг шохи”, “Шаҳрихонлик канизак” тарихий драмалари, замонавий мавзуда ёзилган “Омонёр”, “Кўксаройга йўл” драмаларида муҳим ижтимоий масалалар қаламга олинган. Мухтор Худойқулов таржима соҳасида ҳам самарали ижод қилиб келади. У қадимги юнон масалчиси Эзопнинг масаллари, машҳур хитой файласуфи Конфуцийнинг ҳикматлари, француз масалчиси Ж. Лафонтен, рус масалчиси И.А.Крилов, ҳозирги замон рус шоири С.Михалковнинг масал ва ҳажвий шеърларини, югослав ёзувчиси Б.Нушич, грузин адиби Н.Думбадзенинг роман ва ҳикоялари, булғор халқ юмори − “Габрово латифалари”ни ўзбек тилига таржима қилган. Серқирра ижодкор М.Худойқулов филология фанлари доктори, матбуот назарияси бўйича йирик мутахассис олим ҳамдир. Унинг “Журналистикага кириш”, “Оммавий ахборот воситалари назарияси”, “Оммавий ахборот воситалари типологияси”, “Ўзбек ҳажвий публицистикаси”, “Бадиий публицистика жанрлари”, “Журналистика ва публицистика” каби асарлари бўлажак журналистлар учун ўқув қўлланмаси ва дарслик сифатида хизмат қилади. Мухтор Худойқулов республикамиз оммавий ахборот воситаларида фаолият олиб бораётган кўпгина журналистларнинг устози ҳисобланади.

Худойбердиева Халима

Туғилди:

17 май 1947 йил

Вафот этди:

17 август 2018 йил

 

Ҳалима Худойбердиева 1947 йил 17 майда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида дунёга келган. Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тугатган (1972). «Саодат» журналида адабий ходим, бўлим мудири (1972—75), бош муҳаррир ўринбосари ва бош муҳаррир (1982—94), Ёшлар нашриётида бўлим мудири (1978—82), Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси (1990—94), «Ёзувчи» нашриётида етакчи муҳаррир (1996—98), «Санам» журналида бош муҳаррир ўринбосари (1998—2003), 2004 йилдан «XXI аср» газетасида бўлим муҳаррири бўлиб ишлаган. Ҳалима Худойбердиеванинг илк шеърлари ўқувчилик йилларида Янгиер тумани газетасида босилган (1964). Шундан кейин унинг «Илк муҳаббат» (1968), «Оқ олмалар» (1973), «Чаман» (1974), «Суянч тоғларим» (1976), «Бобо қуёш» (1977), «Иссиқ қор» (1979), «Садоқат» (1983), «Муқаддас аёл» (1987), «Бу кунларга етганлар бор», «Ҳурлик ўти» (1993), «Тўмариснинг айтгани» (1996) «Йўлдадирман» (2005) ва бошқа шеърий китоблари нашр этилган. Ҳалима Худойбердиеванинг шеърлари кўплаб хорижий тилларга таржима қилинган. Тўфон Миннуллиннинг «Алла» песаси унинг таржимасида Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида қўйилганди. Фазу Алиева, Силва Капутикян, Иброҳим Юсупов ижодидан таржималар қилган. Шоира шеърларида севги-садоқат, меҳр ва мурувват туйғуларини тараннум этаркан, улар орқали ўзбек хотин-қизларининг орзу ва армонларини изҳор қилади. Ва айни пайтда лирик қаҳрамон ўй-хаёлларини, унинг ички кечинмаларини ёрқин ифодалайди. Бу билан у замондошларида аёлларга нисбатан ҳурмат ва муҳаббат ҳисларини учқунлантиришга интилади. Унинг кўплаб шеърлари хорижий тилларга таржима қилинган. Ҳалима Худойбердиев биринчи чақириқ Олий Мажлис депутати, Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1990), Ўзбекистон халқ шоираси (1992 йил). 2018 йилда "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланган. Шоира 2018 йил 17 август куни вафот этган.

Худойбердиев Ойбек

Туғилди:

27 декабр 1995 йил

 

Худайбердиев Ойбек Самад ўғли 1995 йил 27 декабрда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида таваллуд топган. 2012 йил Тошкент шаҳар Яшнабод туманига қарашли 244-сонли умумтаълим мактабини аъло баҳолар билан битирган. 2015 йил Тошкент шаҳар Яшнабод туманига қарашли Авиасозлик касб-ҳунар коллежининг “Буҳгалтерия ҳисоби ва аудит” мутаҳассислиги бўйича тамомлаган. 2018 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг Ижтимоий фанлар факультетининг “Фалсафа” йўналишига қабул қилинган бўлса, сўнгра 2019 йил ўқишини ЎзМУ нинг гуманитар фанлар Тарих факультети “Тарих: мамлакатлар ва минтақалар аро” йўналишига кўчирган. Болалигиданоқ адабиёт ва ижодга қизиқиши юксак бўлгани боис 7-8 ёшиданоқ шеър ва ҳикоялар машқ қила бошлаган. “Ғазалхон Ёшлигим” танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиби, шунингдек она тили ва адабиёт бўйича туман ва шаҳар босқичларида бир неча бор фахрли ўринларни қўлга киритган. Матбуотда илк шеъри 2013 йил “Тенгдошлар ижоди ” адабий журналида чоп этилган. Шундан сўнг, то бугунги кунгача “Китоб дунёси”, “Ғунча”, “Гулхан”, “Олтин қалам”, “Шарқ юлдузи”, “Маърифат”, каби қатор газета ва журналларда бадиия, мақола, шеър, ҳикоя, қисса, эртак ва эсселари чоп этиб келинмоқда. Бугунги кунгача: “Ватаним онаизорим” (Шеърий тўплам-2019), “Куйланмаган қўшиқлар” (Шеърий тўплам-2019) “Симба” (Болалар учун шеър ва ҳикоялар тўплами) каби китоблари нашр этилган.