Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Худойбердиев Эркин

Туғилди:

9 май 1934 йил

 

Эркин Худойбердиев - Адабиётшунос олим 1934 йил 9 майда Наманган вилоятининг Норин туманида туғилган. 1955 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетининг филология факультетини тугатган. 1974 йилдан буён Абдулла Қодирий номидаги Тошкент Давлат маданият институтида фаолият юритади. Олимнинг 10 дан ортиқ рисола, китоб ва монографиялари чоп этилган бўлиб, улардан "Адабиётшуносликка кириш" дарслиги, "Адабий асар тили", "Адабий тур ва жанрлар", "Адабий асар сюжети ва композицияси", "Ёзувчи услуби ва ижодий метод" ўқув қўлланмалари, "Шижоат ва жасорат", "Сенга интиламан, замондош", "Ҳабиб Саъдулла", "Ҳабиб Саъдулла ижодининг амалий ва назарий тамойиллари" монографиялари, "Иброҳим Раҳим" адабий портрети, "Олтин водий эртаклари" (Ш. Худойбердиева билан биргаликда), "Адашганлар қисмати", "Жиноятга жазо муқаррар" асарлари китобхонлар эътирофига сазовор бўлган.

Худайназаров Азаматжон

Туғилди:

20 сентябр 1992 йил

Асосий жанрлар:

-

 

Худайназаров Азаматжон – 1992 йилда Хоразм вилояти Янгибозор туманида туғилган. 2013-2017 йилларда Урганч давлат университети талабаси, 2018-2020 йилларда эса Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети магистри бўлган. Ўзбекистон ёшларининг ижтимоий-сиёсий жараёнларда иштироки ва фаоллигини юксалтиришга бағишланган 20 дан ортиқ илмий мақолалари турли журнал ва илмий тўпламларда чоп этилган. Ҳозирги кунда Чирчиқ давлат педагогика университетида меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.