Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Холдор Олимжон

 

Таниқли шоир ва адиб, драматург, профессор Олимжон Холдор 1932 йилда Андижон вилояти Булоқбоши тумани Кулла қишлоғида туғилган. Ўзбекистон санъат арбоби унвони соҳиби. Турли газета таҳририятларида ишлаган. 1968-1983 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон бўлимини бошқарган. "Арғувон тагида", "Кафтимдаги тупроқ", "Андижон баҳори", "Кумуш коса", "Субҳидам қўшиқлари", "Тўёна- тўёна", "Шаҳримга кел" каби ўттиздан ортиқ шеърий тўпламлари нашр этилган. Юзга яқин қўшиқлари республика радио, телевидениеси тасмаларига муҳрланган. "Севги афсонаси", "Қотил ким?", "Боборуҳ", "Анда жон қолди", "Миркомилбой", "Ой тутилган кечалар", "Алданган фаришта" ("Мадина") каби драмалари театр саҳналарини безаб келмоқда. Олимжон Холдор "Ер фарзанди", "Осмон калити", "Умр мазмуни", "Ке- лажакка мактублар", "Шаҳрихонликлар", "Кўнгил" каби ҳужжатли қисса- лари, "Аросат", "Миркомилбой", "Андижонликлар" романлари муалли- фидир. Адибнинг 70 йиллигига уч жилдлик, 75 йиллигига атаб эса лотин ёзувида икки жилдлик сайланма асарлари нашр этилган.

Холбоев Фахриддин

 

Холбоев Фахриддин Рахмонкулович 1966 йилда Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек. 1991 йил Бухоро давлат педагогика институтини тамомлаган ва шу йилдан бошлаб ўз меҳнат фаолиятини мазкур институтнинг Зоология кафедрасида ассистент лавозимидан бошлаган. Кейинчалик Бухоро давлат университетида стажер тадқиқотчи ва аспирант ловозимларида фаолият юритган. Ҳозирги кунда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факультетининг Зоология кафедраси профессори ловозимида фаолият юритади. Илмий тадқиқотлари юзасидан жами 160 та илмий ишлар нашр этилган. 5 та илмий услубий қўлланма, 2 та ўқув қўлланмаси, 1 та монография, биология бакалавриат йўналиши ва биология мутахассислиги магистрлари учун мўлжалланган 2 та дарслик (Зоогеография, Орнитология) нашр эттирган.

Холбоев Сотимжон

 

Сотимжон Холбоев 1939 йилда Фарғона вуилоятининг Данғара туманидаги Қашқар қишлоғида туғилган. Тошкент маданият техникумида (1956–1960), Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтида (1960–1964) таҳсил олган. 1964– 1977 йилларда ТошДУ Илмий кутубхонасида директор муовини ва директор. 1974 йилда тарих фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлган. 1977–1980 йилларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат кутубхонасида директор, 1981 йилдан Ўзбекистон Миллий Университетида доцент бўлиб ишлаган. Икки юзга яқин илмий ва оммабоп мақолалар, рисола ва тўпламлар, монография, дарслик ва ўқув қўлланмалари муаллифи...

Ходжакулова Дилором Имамова

 

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Психология фанлари номзоди, Ходжакулова Дилором Имамова.
Талабаларда касбий йўналганликни шакллантириш учун касбни эгаллаш имкониятлари кенглигига, бўлгуси ишнинг келажагига ишонч ҳосил қилиш, меҳнат анъаналарини тарғиб қилиш, касбнинг ишлаб чиқариш ва эстетик томонларини, унинг ижодий характерини кўрсатиш зарур. Монографияда талаба ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларини тўгри ташкил этиш, талабаларда ўз касбига қизиқишни ривожлантириш, уларнинг касбий йўналганлик динамикаси, касбий йўналганликда жинс фарқлари масалаларини илмий асосланган ҳолда ҳал қилиш буйича муаллифнинг кўп йиллик илмий изланишлари натижалари келтирилган.