Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Халилов Нурулло Хамидиллаевич

Туғилди:

20 октябр 1978 йил

 

Халилов Нурулло Хамидиллаевич 1978 йил 20 октябрда Андижон шаҳрида таваллуд топган. 2002 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини "Тармоқлар иқтисодиёти" мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2002- 2011 йилларда Андижон муҳандислик- иқтисодиёт институтининг «Иқтисодиёт» кафедраси ассистенти, 2011-2013 йилларда Андижон машинасозлик институти «Иқтисодиёт» кафедраси мудири, 2013-2014 йилларда Андижон машинасозлик институти «Машинасозлик» факультети декани лавозимларида ишлаган. Ҳозирги кунда Андижон машинасозлик институти «Иқтисодиёт» кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатмоқда.
Унинг илмий ишларининг асосий натижалари 19,5 босма табоқ ҳажмдаги 20 дан ортиқ илмий ишларда акс этган. Хусусан, ҳозирга қадар унинг 2 та монографияси ва ўқув- услубий ишланмалари нашр этилган.
Бундан ташқари, Н.Х. Халиловнинг илмий мақолалари қатор маҳаллий ва хорижий нуфузли журналларда чоп этилиб келинмоқда.

Хакимов Ахаджон

 

Хакимов Ахаджон Маъруфжон ўғли, 2011-2015 – Тошкент давлат юридик университети бакалаври, 2015-2017 – Япониянинг Нагоя Университети "Ҳуқуқшунослик" факультети магистри, 2018-2019 – Нагоя университети – Тошкент давлат юридик университети "Япон ҳуқуқини тадқиқ қилиш маркази" ҳодими. 2017-йилдан – Тошкент давлат юридик университети "Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари" кафедраси катта ўқитувчиси.

Хакимов Муфтох Хамидович

Туғилди:

29 ноябр 1952 йил

 

Хакимов Муфтох Xамидович - ЭХМнинг математик та’миноти бўйича ихтисосликка эга, техника фанлари номзоди, профессор. Халқаро мухандислар академиясининг мухбир а' з'зоси. Берилганлар базасини бошқариш тизимлари, программалаш, ахборот тизимлари ва технологиялари, компютер таржимаси ва лингвистикаси бўйича мутахассис. Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Миллиий университетида фаолият олиб бормоқда. «Инглизча-русча-ўзбекча компютер илми бўйича изоҳли луғат» китобининг муаллифи. 50дан ортиқ соҳалар учун кўп тиллик луғатларнинг махсус базалари ва БББТ бўйича ЎзР Интеллектуал мулк Агентлигининг гувоҳномаларига эга.