Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Тўхтаев Хуршид

Туғилди:

26 апрел 1994 йил

 

Тўхтаев Хуршид Улуғбекович 1994 йил 26 апрелда Бухоро вилояти Вобкент туманида таваллуд топган. 2017 йилда Навоий давлат кончилик институтининг Энергомеханика факультетини тамомлаган, II босқич магистранти. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий давлат кончилик институти Энергомеханика факультети етакчиси лавозимида фаолият юритмоқда. У Республика ва халқаро миқёсида ўтказилган илмий-амалий анжуманларда 15 дан ортиқ илмий мақолалари билан иштирок этиб келган.

Тўхтабоев Худойберди

Туғилди:

17 декабр 1932 йил

Вафот этди:

21 март 2021 йил

 

Худойберди Тўхтабоев (1932.17.12) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1991). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1982). Қўқон пед. билим юртини (1949), Ўрта Осиё унтини тугатган (1955). Ўрта мактабда ўқитувчи ва директор (1955— 58), „Тошкент ҳақиқати“ газ.да адабий ходим, бўлим мудири (1958— 62), „Совет Ўзбекистони“ (1962—70) газ., „Гулистон“ жур. да (1970—72), „Ёш гвардия“ нашриётида (1972) бўлим мудири ва бош муҳаррир ўринбосари (1974— 76), „Гулхан“, „Ёш куч“ жур.ларида бош муҳаррир (1977— 80), „Олтин мерос“ халқаро хайрия жамғармаси бошқаруви раиси (1980—1998). Дастлаб журналист сифатида танилган, фелетонлар ёзган. Бадиий ижод бн 20-а. 50-йилларида шуғуллана бошлаган. Илк ҳикоялар тўплами — „Шошқалоқ“ (1961). „Фелетондан кейин“ (1962), „Сир очилди“ (1963), „Сеҳрли қалпоқча“ (1964) сингари қиссалари, „Муҳаббат қўшиғи“ (1967), „Жонгинам, шартингни айт“ (1969), „Конизар юлдузлари“ (1978), „Омонбой бн Давронбой саргузашти“ (1974) ва бошқа асарлар муаллифи. „Сариқ девни миниб“ романи (1968) ёзувчига катта шуҳрат келтирган. Шундан кейин „Сариқ девнинг ўлими“ (1973), „Беш болали йигитча“ (1976), „Қасоскорнинг олтин боши“ (1981), „Йиллар ва йўллар“ (1983), „Ширин қовунлар мамлакати“ (1986), „Мунгли кўзлар“ (1988), „Жаннати одамлар“ (1996) романлари нашр этилди. Т. асарлари юморга бойлиги, болалар ҳаёти, уларнинг ўзига хос табиати, хусусиятлари, руҳий кечинмалари ниҳоятда жонли, қизиқарли ва болаларбоп ёсинда маҳорат бн тасвирланиши жиҳатидан ажралиб туради. Т. ўзбек болалар адабиётини жаҳон миқёсига олиб чиққан ижодкорлардан биридир. Асарлари дунёнинг кўпгина тилларига таржима қилинган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989). Ўзбек болалар ёзувчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 2021 йил 21 март куни 89 ёшида вафот этди.