Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Турсунматов Хабибулло

Туғилди:

1 июл 1943 йил

 

Хабибулло Турсунматов 1943 йил 1 июлда Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган. 1973 йилда Андижон давлат педагогика университетини иқтисод факултетини тамомлаган. Унинг насрий, публицистик ва таржима асарлари республика, чет эл, вилоят матбуотларида ва қатор тўпламларда эълон қилинган. 1969 йили “Шарқ Юлдузи” журналида “Хаёлимда Дилоромим”, 1975йил “Дилроз”, 1977 йил “Дарс”, 1980 йил “Келинчак”, 1985 йил “Висол умиди” тўпламлари босилган. Адиб мустақиллик йилларида ҳам фаол ижод қилди, 1998 йили “Қон сачраган ой” қиссаси, 2000 йил “Ёлқин” ва (ушбу тарихий роман 2013 йилда Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида қирғиз тилига таржима бўлиб, нашр килинган), 2016 йил “Тикансиз гул заҳри” романлари ўз мухлисларини топган.

Турмухамедова Озода

Туғилди:

28 август 1959 йил

 

1959 йили Сурхондарё вилояти Узун туманида туғилган. 1982 йили Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги - врач-психотерапевт. Тиббиёт фанлари номзоди. Соҳада 33 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Тадқиқотчи-олиманинг руҳшунослик йўналишидаги «Здравствуй и прошай, грусть», «И это тоже пройдёт», «Ҳар нарсанингўз вақти бор...», «Ойнинг ёруғ кунлари», «Кўнгил хотиржамлиги», «Муҳаббат, азоб ва таскин», «Имтиҳонга тайёрмисиз?» номли китоблари чоп этилган.