Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Солиҳова Ҳанифа

 

Ханифа Солихова 1939 йилда Шарқий гулистоннинг Гулжа шаҳрида туғилган. 1967 йилда Андижон давлат педагогика институтини тамомлаган. Ханифа Солиҳованинг 1960 йил ўрталарида Республикамиз ва Олмаота газета ва журналларида, радио ва телевидениеларида унинг ўзбек ва уйғур тилларида ёзган шеърлари чоп этилиб жамоатчилик диққатини тортди. 1971 йили “Севги сирлари”, 1975 йили “Диёрга таъзим”, 1977 йили “Муродим”, 1979 йили “Қуёшни севаман”, 1989 йили “Юлдузлар кулганда” каби китоблари уйғур ва ўзбек тилларида нашр этилди. 1978 йили “Молодая гвардия” нашриётида “Гул уйгурского бубна”, 1979 йили “Ветви чинара” номли тўпламларда шеърлари рус тилида нашр этилган. Туркияда нашр этилган “Уйғур адабиётининг антологияси”дан ҳам шеърлари ўрин олган. Ҳ.Солиҳованинг 1999 йилдаги “Қуёш маликаси”, 2000 йилда эса Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида “Камалак висоли” шеърлар тўпламлари нашр этилди. 1977 йили “ХХ аср ўзбек адабиётида демократик адабиёт анъаналари” мавзусида номзодлик диссертациясини, 1995 йили Ўзбекистон Фанлар академияси Навоий номидаги адабиёт илмий тадқиқот институтида “Уйғур достончилиги ва наср тараққиётида Алишер Навоий “Хамса”сининг ўрни” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Унинг 1986 йили “Озодлик романтикаси ва реалистик тасвир”, 1987 йили “Ҳуррият куйчиси” монографиялари нашр этилган. Педагогика фанлари номзоди, профессор. 2000 йилда "Дўстлик" ордени билан мукофотланган.