Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Санд Жорж

Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Амандина Аврора Люсиль Дюпен

Туғилди:

1 июл 1804 йил

 

Атоқли француз адибаси Жорж Санд (асл исми Аманда Аврора Люсиль Дюпен) XIX аср Европа насрида ўз сўзини айта олган саноқли аёл ижодкорлардан биридир. У адабий фаолиятини ёшлигидан маслакдоши Жюль Сандо ҳамкорлигида анча эрта бошлади. Аввал ўзига Жюль Санд, ксйинчалик Жорж Санд тахаллусини танлади. «Индиана» (1832), «Валентина» (1832), «Лелия» (1833), «Консуэло» (1843), «Мопра» (1857) каби кўплаб романлар ва ҳикоялар ёзди.

Санаева Сурайё Бобоназаровна

 

Санаева Сурайё Бобоназаровна 1981 йил Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган. 2003 йил Навоий давлат педагогика институтининг Бошланғич таълим услубиёти таълим йўналишини, 2009 йил Навоий давлат педагогика институтининг Педагогика мутахассислиги бўйича магистратурани тугатган. 2020 йил педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий унвонига эга бўлган. Иш фаолиятини Навоий давлат педагогика институтининг Мактабгача таълим кафедрасида доцент лавозимида олиб бормоқда. Санаева Сурайё педагогика, мактабгача педагогика муаммоларига бағишланган 40 дан ортиқ мақола ва тезислар, “Ўйнаб, улғайгин Болажон!”, “Мактабгача таълимда тарбиявий тадбирлар технологияси”, “Мактабгача таълим муассасалари тасвирий фаолият машғулотларига инновацион ёндашув”, “Энержайзер ўйинлар технологияси” номли услубий қўлланмалар, Педагогик аксиологиядан хрестоматия, Мактабгача таълим педагогикаси ҳамда Методика фанларини ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш ўқув қўлланмалари муаллифи.

Самиева Шаҳло

 

Шахло Самиева 1995 йил 23 октябрда Қашқадарё вилоятининг Китоб шаҳрида туғилган.