Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Муҳаммадий Қуддус

Туғилди:

25 октябр 1925 йил

Вафот этди:

22 июн 1997 йил

 

ХХ аср ўзбек болалар адабиётининг йирик намояндаларидан бири Қуддус Муҳаммадий 1907 йили Тошкентда деҳқон оиласида дунёга келди. Ўрта мактабдан кейин қишлоқ хўжалиги билим юртида, сўнг Ўрта Осиё Давлат университетининг биология факультетида таҳсил олди. Қуддус Муҳаммадий ижоди 30-йиллардан бошланган бўлиб, илк асарлари “Шарқ ҳақиқати” газетаси ва “Ер юзи” журналида чоп этилади. Унинг 1936–1937 йилларда яратилган “Сандал ва печка”, “Ўз-ўзини танқид” каби достонларида одамлар феъл-атворидаги, хусусан, болалар характеридаги айрим нуқсонлар беғараз ҳажв қилинади. Қуддус Муҳаммадий 1941–1944 йилларда машҳур бахши Ислом шоирга котиблик қилиб, унинг терма ва достонларини ёзиб олиш билан машғул бўлди. Урушдан кейинги йилларда биринчи шеърий тўплами “Синов” (1947) номи билан нашр этилди. Шундан сўнг, “Ўқувчига эсдалик” (1947), “Шеър ва эртаклар” (1947), “Орзу” (1948), “Баҳор келди” (1950), “Дунёда энг кучли нима?” (1951), “Қирқ ўғил ва қиз” (1951), “Бизнинг дўстларимиз” (1952), “Сен туғилган кун” (1952), “Янги уй” (1953), “Меҳрибон дўстлар” (1953), “Қўнғизбой билан Сичқонбой” (1955), “Тугмача” (1956), “Танланган асарлар” (1957) каби ўттиздан ортиқ китоблари босилиб чиқди. Тўрт жилддан иборат “Табиат алифбоси” китоби, айниқса, “Очил дастурхон” (1970) каби халқ оғзаки ижоди анъаналари руҳидаги асарлари адибга катта шуҳрат келтирди. “Қанотли дўстлар” номли шеърий китоби 1970 йилда Республика Давлат мукофотига сазовор бўлди. 1977 йилда Қуддус Муҳаммадий “Ўзбекистон халқ шоири” унвони билан тақдирланди.

Муҳаммадалиева Дилбар

 

Дилбар Муҳаммадалиева 1977 йил Тошкент шаҳрида туғилган Тошкент Давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз филологияси факультетини битирган...

Муҳаммадали Абдулла

 

Абдулла Муҳаммадали 1952 йилда Чимкент вилоятида туғилган. 1980 йилда Тошкент автомобиль ва йўллари институтини тамомлаб, ҳозирги кунда ушбу даргоҳда фаолият юритиб келмоқда. Унинг “Сеҳрли кўл” (1993 й.), “Айиқ ва тулки болалари” (2003 й.), “Қуён билан типратикан”, “Туя билан бўталоқ”, “Қопқондаги айиқ”, “Боғистон” (2006 й.) номли китоблари чоп этилган. Илм ёғдусидан шууримга нур жойладим, Нақл тинглаб оқилдан – дилимга дур жойладим. Битикларим тизиб авлодларимга мерос, Иқбол зиёсидан қалбимга ҳузур жойладим.

Муҳаммад Ҳайдар

Туғилди:

1 апрел 1936 йил

 

ҲАЙДАР МУҲАММАД, шоир ва драматург, «Дўстлик» ордени соҳиби (2014 й.), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасиниг аьзоси (1978 й.), Ўзбекистон Республикаси Турон Фанлар Академиясининг ҳақиқий аьзоси, Академик (2017 й). 1936 йил 1 апрелда Тошкентда туғилган. Низомий номидаги ТДПУнинг Ўзбек тили ва адабиёти факультетини битирган. Асосий иш жойлари: Ўзбекистон Телерадиокомпаниясида – Муҳаррир, Катта муҳаррир, Бўлим бошлиғи. Ўзбекистон Республиаси Маданият вазирлигида Репертуар редакцион таҳририяти коллегия аьзоси (муҳаррир). Ўзбек Миллий Академик драма театрида Драматурглар билан ишлаш ижодхонасининг раҳбари (Адабий эмакдош эмас). Ўзбекистон Давлат Саньат ва Маданият институтида катта ўқитувчи. Айрим асарлари рус, инглиз, тожик, қорақалпоқ тилларига таржима қилинган. Унинг «Тошкентнинг нозанин маликаси» саҳна асари МДҲ Давлатларининг 1978 йил Москва танловида «Фахрий Диплом» билан тақдирланган. Ҳ. Муҳаммаднинг «Хотинлар «ГАП»идан чиққан ҳангома» асари асосидаги «Темир эркак» бадиий филми 1994 йили Пьхенян шаҳрида Осиё мамлакатлари Кино фестивалида ғолибликка эришган. Ва барча фестивалда қатнашганлар илтимосига биноан ўз мамлакатларида намойиш қилишга ижозат берилган. Унинг «Сойиб Хўжаев хангомалари» китоби 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси танловида ғолиб бўлган. Ҳ. Муҳаммаднинг 200 га яқин шеьрларига ўзбек, рус, поляк ва турли миллат бастакорлари томонидан мусиқалар басталанган. Улардан бири Поляк композитори Севирин Краевский куй басталаган, «Ўрмонларга қўнар оқшом» қўшиғи 1973 йили Полшанинг Сопот шаҳрида ўтган Умум Европа қўшиқ фестивалида ғолиб қўшиқлардан бири бўлган. Қарийиб 45 йилдан бери бутун дунёда куйланади. Ўзбекнинг «Ялла» ансамблида ҳам Фарруҳ Зокиров ижросида шунча йиллардан бери куйланиб келинади. Ўзбекистонда тўй қўшиғига айланиб кетган. 2017 йил 8 декбрда «Конститутциямизнинг 25 йиллиги»га бағишланган Ҳукумат концертида ҳам ижро этилди. Бундан ташқари Насиба Абдуллаева ижросидаги «Самарқанд», «Севги баҳори» қўшиғи 33 йилдан бери куйланади. Ҳайдар Муҳаммаднинг болалар адабиётига қўшган ҳиссаси ҳам эътиборга лойиқ.

Муҳамедова Нигора

 

Нигора Муҳамедова – услубчи косметолог. Бундан ташқари, руҳшунослик илмидан ҳам хабардор. Нигора опа оммавий ахборот воситаларида ўз фикру мулоҳазалари билан бир қанча чиқишларни амалга оширган. Жумладан, машҳур «Сезам», «Наврўз», «Орият-доно» радиоларида, Ўзбекистон телерадиокомпаниясида кўпгина мавзулар бўйича фаол иштирок этиб келмоқда. Шунингдек, газета-журналларда ўз мақолалари билан қатнашиб туради. Нигора Муҳамедова «Сабр саҳроси» китобидан ташқари «Гўзаллик сирлари», «Бир чимдим меҳр» ва «Оқибат йўқолмасин» китобларини ҳам нашрдан чиқарган. Ҳозирда бу фаол косметолог ҳаётий тажрибалари ва олган билимлари асосида бир қанча адабиётлар устида ишламоқда. Жумладан, «Кечирмоқ осонмас, кечирмай бўлмас» ва «Ўлимдан кейинги ҳаёт» китобларини чоп этиш арафасида. Биз Нигора Муҳамедовадан бундан-да улкан ютуқларни кутиб қоламиз.