Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Мирзо Иқбол

Туғилди:

1 май 1967 йил

 

Мен 1967 йилнинг биринчи майида Фарғонанинг Бағдод туманидаги Қўштегирмон қишлоғида туғилганман. Қишлоғимдан учта ариқ оқиб ўтади. Шу ариқларда чўмилиб, балиқ овлаб улғайганман. Ҳамқишлоқларим деҳқончилик, дурадгорлик, темирчилик ва қисман чорва билан машғул. “Қўштегирмон” номи “Бобурнома”да бир неча жойда учрайди. Шу билан ҳам мақтанишим мумкин. Ўқитувчилар оиласи бўлганидан, табиий, китобга, адабиётга алоҳида эътибор қаратиларди. Эсимда, бешинчида ўқиётганимда Сергей Есениннинг “Замин дарғаси” (Устоз Эркин Воҳидов таржималарида) китобини ёд олганим учун дадам мукофот тариқасида Қўқон шаҳрига томошага олиб борганди. Ўша даврдаги ваҳимали ҳикоялар таъсиридами, ҳар қалай, хон Ўрдаси менга жуда совуқ ва омонат туюлган эди. Кейин мавлоно Муқимий уй музейига кириб, тасодифан Чархий домла билан учрашганимиз, у кишининг баъзи сўзлари, жумладан, “шеър нондай табаррук” деганларини аниқ-тиниқ эслайман. Мен илк бор тирик шоир билан юзма-юз турардим, ҳаяжоним зўрлигидан дудуқланиб, гапиролмай қолганим, дадамнинг хижолат бўлиб кулгани, кейин эркалатиб, сиз ҳаммадан зўр шоир бўласиз, деб пешонамдан ўпгани, кафтининг ҳарорати ҳам ёдимда. Ҳозир ҳам яхши шоирлар олдида ҳаяжоним бор, бунинг сабаби, азбаройи адабиётга ҳурмат-эътиқодимдан. Болалигим пахтанинг қора меҳнатида кечган. Бугун ўйласам, нақадар шафқатсиз, адолатсиз кунлар бўлган экан. Ўша рангсиз кунларда ҳам шеър билан овуниб, китоб билан андармон бўлиб кулфатларни сезмаган эканман… Илк машқларимни 7-8 ёшларда тоғам Ғулом Абдулла таъсирида ёза бошлаганман. Лекин улар шунчаки машқлар эди, холос. Ростакамига, кейинроқ, 20 ёшларимда шеър ёзадиган бўлдим. Бу жисмоний балоғат билан ҳам боғлиқ экан-да… Менга муҳаббат қалам тутқазган. Кейинроқ бу туйғу юрт ишқига, ватан севгисига айланди. Бир пайтлар ватан мавзусида ёзсанг, кимдандир нимадир таъма қилаётгандек туюлардинг. У кунлар ҳам ўтди. Тушундимки, шоир миллат тақдири учун энг масъул шахс экан. Шоир ўз халқисиз ҳеч ким эмас, ҳеч нарса эмас. Шоир ўз ихтиёри билан ўзига дард юқтирадиган табибга ўхшайди. Ҳамма яхши шоир-адибларни ва Муҳаммад Юсуфни устоз деб биламан. Унинг самимийлиги, чапанилиги ёқади. Ўзи ҳам шеърларига ўхшарди: бировга ёмонлиги йўқ, содда одам эди. Агар шоир ўз асарларига ўхшамаса, чинакам фожиа, аслида, шу… Ким нима деса, оғзи ўзида, Муҳаммад акачалик миллатни, шу тупроқни севган одамни кўрмаганман. Мен шоирлар орасида ёмон одамни учратмадим. Улар ичида кайфият ва муҳит кишилари бор. Лекин яқинроқ бориб, самимийроқ бўлсангиз, шоирнинг гўзал қалбини кўришингиз мумкин. Одам улғайгани сари муаммолари, саволлари ҳам улканлашиб бораркан. Шу саволлар курашга, масъулиятга, ижод ва яшашга ундайди. Мен ҳам шу қоракўз, бағрикенг, оқибатли халқни, яъни Сизни яхши кўраман. Худо умр берса, Сизнинг хизматингиздаман. Эҳтиром билан Иқбол Мирзо

Мирзо Акбар

Туғилди:

28 феврал 1961 йил

 

Акбар Мирзо (Нурматов Акбарали Мирзақосимович) 1961 йил 28 февралда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида туғилган. 1978 йили ўрта мактабни битиргач, журналист бўлиш орзусида Тошкентга йўл олади. Бироқ ўша йили омади чопмайди. Келгуси йили эса унга ҳозирги М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетига ўқишга кириш насиб етади. 1984 йили университетни муваффақиятли тамомлаб, Ўзбекстон Журналистлар уюшмасига кичик муҳаррир ва фотомухбир бўлиб ишга жойлашади. Орадан бир йил ўтиб, янги ташкил этилган “Меҳнат” нашриётига муҳаррир бўлиб ишга ўтади. 1985-1991 йилларда оддий муҳаррирликдан то директор ўринбосари лавозимигача бўлган қизғин ижодий йўлни босиб ўтади.1991-2012 йиллар давомида Акбар Мирзо Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида етакчи муҳаррир, “Ўздавкитобсавдотаъминоти” ОАЖда бош директор ўринбосари, “Чўлпон” ва “Янгийўлполиграфсервис” нашриётларида бош муҳаррир вазифаларида ишлаб, тажрибали ношир сифатида танилди. Айни пайтда “MITTI YULDUZ” МЧЖ раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.Акбар Мирзонинг 1988 йилда “Орзуга оқ йўл” асари, 2001 йилда “Қалб исёни” ҳикоялар тўплами, 2010 йилда “Аёзи чўзилган баҳор”, 2011 йилда “Нажот кемаси” қиссалари китоб ҳолида нашр этилди. 2013 йилда эса истеъдодли ёзувчининг “Оқтепалик ўғри” ва “Ажал билан юзма-юз” романлари бирин-кетин нашрдан чиқди. Ушбу асарларни китобхонлар катта қизиқиш билан кутиб олишди. Айниқса, ёзувчининг “Ажал билан юзма-юз” романида мустақилликнинг дастлабки йилларида рўй берган курашлар, эндигина шаклланаётган тузумни ўзгартиришга бўлган уринишлар ва бу борада Ўзбекистон Президентининг олиб борган оқилона сиётати ва мардонавор кураши тўғрисида ҳикоя қилинади. Роман Юртбошимизнинг сиймоси ифодаланган илк бадиий асар сифатида эътироф этилгани билан диққатга сазовордир. Акбар Мирзо романнинг давомини ёзиш устида ижод қилмоқда.

Мирзо Мирпўлат

Туғилди:

20 август 1949 йил

 

Мирпўлат МИРЗО 1949 йил 20 августда Жанубий Қозоғистоннинг Сайрам қишлоғида туғилган. У 1973 йили «Гулистон» журналида эълон қилинган илк шеърий туркуми билан адабий жамоатчилик назарига тушади. Унинг биринчи китоби 1975 йилда «Тонг жилваси» номи билан чоп этилди. Сўнг қатор шеърий тўпламлари мухлислар қўлига бориб етди. М.Мирзо шеъриятининг жозибаси унинг самимийлигидадир. Зотан, шоир табиатни ва инсон кўнглидаги кечинмаларни ўзига хос оҳангларда куйлайди. Айни пайтда, унинг қалб ҳарорати билан йўғрилган шеърларидан ўқувчи янги туйғулар, кутилмаган фалсафий хулосалар кашф этади. М. Мирзо таржима соҳасида ҳам катта ишлар қилди. Унинг таржимасида 300 нафарга яқин жаҳонга машҳур шоирлар шеърлари ўзбек тилида жаранглади. Шунингдек, В. Шекспирнинг «Ёз туни ғаройиботлари», Г. Лессингнинг «Донишманд Натан» пьесалари Миллий театримизда саҳналаштирилди. Мирпўлат Мирзо. Б. Пастернак номидаги (Россия) ва «Алаш» номли (Қозогистон) халқаро мукофотлар соҳиби.

Мирзо Дониёр

Туғилди:

12 феврал 1978 йил

 

Дониёр Мирзо 1978 йил 12 февралда Қашқадарё вилояти Чироқчи туман Кўкдала қишлоғида туғилган. 2007-2011 йиллари Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган. «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиби. «Оққушгинам», «Бахт бешиги», «Ширин ҳаёт», «Ёлғон муҳаббат», «Аразингиз очилмайди, аразингиз», «Давраларда ўйнасин онам», «Ҳамаданам гўзалсан» «Бибигул» каби қатор китоблари чиққан. «Қашқадарё баёзи», «Теран илдизлар» Аҳмаджон Тўлагановнинг Санъат ва маданият институти талабалари учун «Саҳна нутқи дарслигига ҳам шеърлари киритилган. «Тўйсиз томоша», «Ғаройибот» «Диплом» каби пьесалари, драматик асарлари саҳналаштирилган. «Дониёр Мирзо шеърлари билан айтилган қўшиқлар» ҳам «Бенифис - 2009» DVD альбомлари чиққан. Юзлаб шеърлари қўшиқ қилиб таниқли Санъаткорлар томонидан куйланмоқда. «Ўгай она» телесериали саундтреки ҳам Дониёр МИРЗО қаламига мансуб.