Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Мирзаев Темур

Туғилди:

11 июн 1986 йил

 

Камина Фарғона водийсида 1986 йилда туғилганман. Қишлоғим ҳозирда Фарғона туманида жойлашган Гулшан қишлоғи бўлиб, тасаввуф шоири Хўжаназар Ҳувайдо яшаган қишлоқ ёнгинасида. Шу ердаги 7-ўрта мактабда таҳсил олганман. Юқори синфларни Фарғона шаҳрида "Иқтидорли болалар 1-лицейи"да тамомладим. 2004 йилдан бошлаб Бакалаврни Тошкент давлат шарқшунослик институтида, ҳозирда университетида давом эттирдим. ЙЎналиш - филолог, ихтисосим - индонез тили. - 2005-2006 йилларда Индонезияда - UNESA университетида давом эттирдим. Магистр босқичини яна Шарқшуносликда битиргач, 2 йил индонез тили ва таржима йўналишида талабаларга устозлик қилдим. - 2012-2014 йиллар давомида Индонезиянинг Тошкентдаги элчихонасида матбуот котиби ва таржимон лавозимида ишни давом эттирдим. - 2014-2015 йиллар ижодий танаффус олдим - таржималар, кино-сценарийлар, сайёҳлар учун қўлланмалар ва "ўхшамаган сатрлар" қоралаш ))) - 2015 йилдан то бугунга қадар "Ўзбектуризм" миллиц агентлиги (ҳозирги Туризм қўмитаси) да фаолият олиб бормоқдаман. Тарғибот, зиёрат туризми, хорижда тақдимотлар (Япония, Сингапур, Ҳиндистон, Индонезия, Малайзия, Испания, Италия, Озарбайжон ва бошқ.), оммавий тадбирлар, стартаплар, мобил иловалар ва кўплаб соҳалар бўйича лойиҳалар. - 2020 йилдан "Туризм лабораторияси" креатив ёшлар маркази раҳбари. Хобби: Саёҳат, мутолаа (ҳам букинист, ҳам библиофил), интеллектуал ўйинлар, футбол Параллел 2008-2014 йилларда JUST ўқув марказида инглиз тилидан дарс бердим. Параллел 2004-ҳозиргача Заковат интеллектуал клубида аъзо ва экран ўйинларида иштирок этиб келмоқдаман. Ижодий ишлар: "То қуёш сочгайки нур" - Эркин Воҳидов замондошлар нигоҳида. Ўзбекистон нашриёти "Баҳрдан баҳралар" - Эркин Воҳидов асарларидан жамланган ҳикматли сўзлар тўплами. Ўзбекистон нашриёти "Навоийдан 100 ҳикмат" - 3 тил ҳикматли сўзлар тўплами. Янги аср авлоди нашриёти. "Bahasa Turki sehari-hari" - сайёҳлар қўлланмаси, индонез тилида. KesaintBlanc нашриёти "Daily Conversation + Words Turkish" индонез сайёҳлари учун сўзлашма. KesaintBlanc нашриёти. Нашрга тайёрланмоқда: "Сўз ва соз" - Эркин Воҳидов асарлари куйда "Ёш сайёҳ қўлланмаси" - болалар учун саёҳат китобчаси

Мирбоқиев Акмал Мираваз ўғли

Туғилди:

7 сентябр 1975 йил

 

Акмалхон Мираваз ўғли 1975 йил 7 сентябрда Қўқон шаҳрида туғилган. Қўқон Давлат педагогика институти тарих йўналишида ўқиган ва шу олийгоҳда дин тарихи фанидан дарс берган. 10 га яқин китоблар, кўплаб рисолалар муаллифи.