Texnik ish tufayli saytda kitoblarni onlayn o'qish va ilova orqali o'qish funksiyasi vaqtincha ishlamaydi.

Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Кубаева Мавлуда Бахтиёр қизи

Туғилди:

9 октябр 1990 йил

 

Кубаева Мавлуда Бахтиёр қизи 1990 йил 9 октябрда Самарқанд вилояти Қўшробот туманида туғилган. 2013 йил Навоий давлат педагогика институтининг Мактабгача таълим ва болалар спорти йўналишини, 2020 йил Навоий давлат педагогика институтининг Мактабгача таълим мутахассислиги бўйича магистратурани тугатган. 2019 йил “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик танловида “Ижодкор тарбиячиси” йўналиши бўйича Республикада 1-ўринни олган. Иш фаолиятини Навоий давлат педагогика институтининг Мактабгача таълим кафедрасида ўқитувчиси лавозимида олиб бормоқда. Кубаева Мавлуда мактабгача педагогика муаммоларига бағишланган 35 дан ортиқ мақола ва тезислар, “Миллий ўйинчоқлар тикиш технологияси”, “Мактабгача ёшдаги болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш”, “Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига экологик таълим ва тарбия беришнинг визуал технологияси (“Фан ва табиат” маркази учун электрон қўлланма)”, “Мактабгача ёшдаги болаларга визуал технологиялар асосида экологик тарбия беришнинг самарали усуллари” номли услубий қўлланмалар, Табиат билан таништириш методикаси ва технологиялари ўқув қўлланмаси муаллифи.

Кристи Агата

 

Агата Мари Кларисса Кристи (ингл. Agatha Mary Clarissa Christie) (1891.15.9, Торки, Англия — 1976) — инглиз ёзувчиси. Детектив жанр устаси. 85 роман, 20 песа ва кўплаб ҳикоялар муаллифи. Кристи энг яхши асарларида ("Пуаро тергов қилади", 1924; "Каминлар сири", 1925; "Рожер Экройднинг катл этилиши", 1926; "Н ёки М?" 1941; "Қопқон", 1954; "Айблов гувохи", 1954 ва бошқалар) жиноят нафақат далиллар асосида, балки қаҳрамонларнинг , чунончи, белгиялик изқувар Эркюл Пуаронинг ботиний туйғуси ва сезгирлиги туфайли очилади. Кристи асарларининг катта муваффақияти сюжетнинг қизиқарлилиги, ечимнинг кутилмаганлиги, персонажларнинг ёрқинлиги билан изоҳланади. Асарлари 103 тилга таржима қилинган.

Коэльо Пауло

Туғилди:

24 август 1947 йил

 

Пауло Коелъо (Пауло Коелъо, 24 август, 1947 йилда туғилган) - Бразилиялик шоир ва ёзувчи. Коелъо 24 август 1947 йилда Бразилиянинг Рио да Жанейро шаҳрида туғилган. У ўша ердаги ҳуқуқий соҳадаги ўқув юртида ўқиган, лекин 1970 йилда Мексика, Перу, Боливия,Чили, Европа ҳамда Шимолий Америка бўйлаб саёҳат амалга ошириш учун ўқишини ташлаган. 2 йил кейинроқ у Бразилияга қайтиб келиб эстрада мусиқаси учун шеърлар ёза бошлаб, Раул Сеихас каби мусиқачилар билан ишлади. Жуан Ариас билан бўлган интервюда айтиб ўтганидек, ўша пайтларда Коелъо қарама-қаршиликларга эга бўлган инглиз мистиги Aleister Crowley ижоди таъсирида бўлган. Таъсир нафақат мусиқа, балки ўша Minais Gerais'ga кўра жамиятда анархист жамоа ҳисобланган «Алтернатив жамият» тузиш планларига ҳам ўтиб кетди. Лойиҳа Бразилия ҳарбийлари томонидан жиноий топилиб, ушбу жамоанинг барча аъзолари, шу жумладан Коелъо ва Сеихас ҳам қамоқ жазосини ўташди. Кейинроқ у Голландияда унинг ҳаётини ўзгартирган ҳамда христианликка етаклаган бир инсонни учратди. У RAM (Regnus Agnus Mundi) деб номланган Католик гуруҳи аъзолигини қабул қилди. 1986 йилда у қадимий испан маросими бўлган ва асари «The Piligramage»да тасвирланган Сантяго йўлини босиб ўтди. У ва унинг турмуш ўртоғи Кристина Бразилиянинг Рио де Жанейросида яшашади.