Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Муаллифлар

Ҳожи Исматуллоҳ Абдуллоҳ

 

Ҳожи Исматуллоҳ Абдуллоҳ йирик шарқшунос, манбашунос, ада биётшунос, исломшунос олим, ёзувчи, таржимон ва публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Абу Райҳон Беруний номидаги Давлат мукофоти соҳиби, филология фанлари доктори, профессор. 1927 йили Наманган шаҳрида туғилган. 1946—1951 йиллар Ўрта Осиё Давлат Университети (ҳозирги Миллий университет)да таҳсил олган. 1957—1960 йилларда Санкт-Петербург университетининг аспиранти бўлган. 1960 йилдан 1993 йилгача Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида илмий ижод билан шуғулланди. 1993 йилдан Наманган Давлат университетида шарқ тиллари кафедраси мудири лавозимида ишлади. Араб, форс, тожик тиллари ва эски ўзбек ёзувининг билимдони. Қўлёзма ва тошбосма манбалар асосида 20 та китоб чоп эттирди. 600 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп, диний, ахлоқий-тарбиявий ва публицистик мақолалар муаллифи.

Ҳодизода Расул

 

Таниқли шарқшунос-адабиётшунос олим ва ёзувчи, филология фанлари доктори, профессор Расулхон Ҳодизода 1928 йил 16 март куни Самарқанд шаҳрида ўқитувчи оиласида туғилди ва 2010 йил 4 апрелида Душанбе шаҳрида вафот этди. Р.Ҳодизода Ўрта Осиё Давлат университетини битиргандан сўнг Москвада аспирантурада таҳсил олди. У номзодлик рисоласини ёқлагандан кейин Тожикистонга бориб классик адабиёт тадқиқоти билан шуғулланди ва бир қатор илмий рисолалар нашр эттирди, докторлик рисоласи ёқлади ҳамда шарқшунос ва адабиётшунос олимларнинг илмий тадқиқотларига раҳбарлик қилди, олий ва ўрта мактаблар учун адабиётдан қатор дарсликлар ёзиб нашр эттирди. Расул Ҳодизода ўтган асрнинг 60 йилларидан бошлаб бадиий ижод соҳасида ҳам қалам тебратиб, бир қатор тарихий ҳикоя ва қиссалар, романлар, драма ва киноповестлар ёзди. Унинг буюк маърифатпарвар Аҳмад Дониш ҳаёти ва у яшаган давр тўғрисида ёзган икки китобдан иборат тарихий романида XIX аср иккинчи ярмидаги воқеалар ҳаққоний тасвирланганлиги билан диққатга сазовордир. У таржимон сифатида рус ва жаҳон халқлари ёзувчиларининг бир қатор асарларини таржима қилиб, нашр эттирди. Адибнинг сўнгги йилларда яратган «Худоё, ўзимизни англайлик», «Самарқандликлар нима дейдилар...» ҳамда «Самарқанднома» китобида Самарқанд ва самарқандликлар ҳаёти тарихий ҳужжатлар ва жонли хотиралар асосида ҳаққоний ва жозибали тасвирланган.

Ҳикматов Шерзод

 

Шерзод Ҳикматов 1984 йил Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган. 2001 – 2005 йилларда Самарқанд Олий Ҳарбий Автомобил Қўмондонлик Муҳандислик билим юртини тамомлаган. Ҳозирда Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Мудофаа ишлари бўйича бўлими Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлинмаси бошлиғи.

Ҳидоят Камол

Туғилди:

8 март 1958 йил

 

Камол Ҳидоят Жалолхон ўғли, 1958 йилнинг 8 март куни Марғнлон шаҳрининг Янги боғ махалласида, ишчи оиласида туғилган. Отаси Жалолхон Хидоат ўғли ва онаси Жўрабой қизи Мунисхон Марғилон Атлас фирмасида тўқувчи эди. У 1975 йил шаҳардаги 8- ўрта мактабни ўнинчи синфини битириб, ҳарбий хизматга кетган. 1978 йил ҳозирги Фарғона Давлат Университетининг чет тиллар факультетига ўқишга кириб, 1983 йил мазкур ўқув даргоҳини тамомлаган ҳамда шу йили Тошлоқ тумани Қўрғонча қишлоғида жойлашган 7- мактабда Инглиз тили ўқитувчиси лавозимида ишлай бошлаган. 1995-йилдан бошлаб “Мен ўзбек фарзандиман”, “Деманг бизни кичкинтой”, “Ҳарфлар тилга кирди”, “Севиб қолдим бировни”, “Орзулар гулшани”, “Одамларга нима беролдим”, “Муродбахш кунлар”, “Назми ашъори шатранж”, “Аҳли дониш гулшани” ва “Ўзбек элим ўзи буюк” деб номланган китоблари чоп этилган.

Ҳессе Ҳерманн

 

Ҳерманн Ҳессе (1877-1962) XX аср олмон адабиётининг йирик намояндаларидан бири, адабиёт соҳасидаги Халқаро Нобел мукофотининг совриндори. Унинг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари, сиёсий ва адабий-танқидий руҳдаги асарлари чоп этилган.

<    1 2 3 4 5    > >>