Texnik ish tufayli saytda kitoblarni onlayn o'qish va ilova orqali o'qish funksiyasi vaqtincha ishlamaydi.

Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Абдураҳимов Абдуваҳоб

 

Абдуваҳоб Абдураҳимов 1940 йилда Сурхондарё вилояти Узун туманида табиблар оиласида туғилган. 1972 йили Тошкент Давлат университети ҳуқуқшунослик факультетини тугатган. 30 йил давомида Ички ишлар соҳасида турли лавозимларда фаолият кўрсатган. Ҳозирда Ўзбекистон Халқ табобати академиясида фаолият олиб бормоқда.

Абдурахманов Одилжон

Туғилди:

22 феврал 1943 йил

 

Одилжон Абдурахманов (Одил Абдураҳмон) 1943 йил 22 февралда Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида туғилган. 1969 йилда Андижон давлат педагогика институтини она тили ва адабиёти факултетини тамомлаган. Умумтаълим мактабининг 9-синфида ўқиётган кезда унинг “Розим” номли илк шеъри “Ғунча” журналида босилган. Ёш шоир ижодига ўшанда “Юқори ҳосил” газетасида шоир Пўлат Абдулла оқ йўл тилаган эди. Ҳарбий хизматни ўтаётган 1965-1967 йиллари шоирнинг болалар ҳаётидан ҳикоя қилувчи “Қувноқ болалар”, “Салом, қуёш” тўпламлари чоп этилган эди. Шундан сўнг тез орада Абдулла Орипов, Восит Саъдулла, Қудрат Ҳикмат, Сафар Барноев, Наримон Орифжонов каби таниқли ижодкорлар назарига тушди. Унинг Рауф Толиб, Отаёр, Сергей Макаров, Сергей Скаченков сингари болалар шоирлари билан дўстлашуви эса ижодида янги босқичлар бўлишига туртки бўлди. Шундан кейин унинг кетма-кет “Ойга ремонт тушармиш”, “Қувноқ болалар”, “Ўзбеклар юрти”, “Милтиқ отилмади”, “Азим кичик армиясининг хазинаси” каби шеърий ва насрий тўпламлари нашрдан чиқди. Одилжон Абдурахмановнинг охирги йилларда катталар учун бир қатор насрий асарлари нашр этилди. “Ошиқларга ўлим йўқ” қиссаси, “Уруш ва қисмат”, “Сен менинг қўшиғимсан” романлари шулар жумласидандир. Одилжон Абдурахманов бадиий ижод билан бирга матбуот соҳасида ҳам самарали фаолият кўрсатди. Унинг муҳаррирлигида “Олтин водий” газетаси мухлисларни узоқ йиллар хушнуд этди. Унинг 2020 йилда "Шамол қандай яшайди" ва "Беланчак" китоблари нашр қилинди.

Абдурахманов Қаҳҳор

Туғилди:

8 май 1941 йил

 

Абдурахманов Каҳҳор Паттахович, 1941 йил 8 майда, Тошкент шаҳрида ишчи оиласида туғилган. 1958 йилда Тошкент шаҳридаги 1–сонли ўрта мактабни тугатиб, Тошкент транспорт машинасозлиги заводида токар–асбобсоз лавозимида ишлаган. 1960-1966 йилларда Тошкент давлат университетининг талабаси, 1966-1968 йилларда ТошДУ нинг Назарий физика кафедрасининг стажер-тадқиқотчиси бўлган ва СССР ФА нинг Ленинград Ярим ўтказгичлар институтининг диффузия жараёнлари лабораториясида ишлаган. 1968 йилда ТошДУ аспирантурасига кирган ва СССР ФА нинг Ленинград Физика-техника институтида амалиёт ўтаган. 1973 йилда Ленинград политехника институтининг Илмий Кенгашида фан номзодлиги диссертациясини ҳимоя қилган. 1990 йилда Воронеж политехника институтининг Илмий кенгашида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2017 йилдан Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Физика кафедрасининг профессори. 1996 йилда “Мехнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган. 2008 йилда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг “Ўз касбининг устаси” белгиси билан тақдирланган.

Абдурасул Омон

 

Омон Абдурасул 1951 йилда Денов туманида туғилган. “Карвон ўтар” (1995), “Ҳақ йўли” (1996), “Амал қилиб” (2000), “Кўнгил ҳаловати” (2002), “Чорлов” (2009) номли шеърий тўпламлари, “Қорли тоғлар нурамас” (2010) тарихий ҳужжатли китоби чоп этилган.