2018
Узбекский (кир)
480
978-9943-5213-0-8
Рейтинг посетителей |
Ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, улуғ адиб Шукур Холмирзаевнинг асарларини ўқимаган ўзбек ўқувчисини топиш амримаҳол. Бетакрор ҳикоялари, жозибадор қиссалари, юксак савияли романлари аллақачон ўзбек адабиётининг нодир жавоҳирларига айланиб улгурган. Ёзувчи бир умр ўзбек халқининг характерини, унинг яшаш тутимини, киёфасини тасвирлаб, кўрсатиб ижод қилди. Адиб асарларининг сири шундаки, бир қарашда оддий, шунчаки суҳбатдай туюлади, аммо мулоҳаза қилсангиз, шу суҳбатларда ўзбек халқининг улкан дардини кўрасиз, ҳис қиласиз.
Қадрли китобхон, Сиз адибнинг барча асарларини мароқ билан мутолаа қилганингизга ишонамиз. Ушбу китоб сизга ўша асарларнинг ёзилиш тарихи, сабаби, умуман, адибнинг ҳаётда ва ижодда қандай шахс бўлганини билишингизга ёрдам беради.
Адибнинг шогирди Олим Тошбоев қаламига мансуб бу асар, улуғ адибга, шогирднинг устозга, қолаверса, ўзбек адабиётига ва ўқувчиларга бебаҳо совға бўлишига ишонамиз.