На нашем сайте Вы можете купить не только электронные книги, но и бумажные книги с почтовой доставкой по Узбекистану!
Телефон книжного магазина: +99871 227-12-39

Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Дон Кихот

Дон Кихот
Просмотры, всего:

10183

Переводчик:

Сотиболди Йўлдошев

Год издания:

2016

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

640

Издательство:

Янги аср авлоди

Номер ISBN:

978-9943-27-695-6

Читать отрывок
Электронная книга (3,1Mb) :

7200 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы

Ushbu kitob o‘z davrida hammaning diqqatini birdaniga o‘ziga jalb etgan. Bu o‘sha vaqtlarda barcha berilib o‘qiyotgan risar romanlariga hajviy tarzda taqlid qilib yozilgan o‘tkir va qiziq asar sifatida dunyoga keldi. Asarda telba qiyofadagi don Kixot orqali yashashni bilmaydigan, mavjud shart-sharoitni tan olishni istamaydigan kishi obrazi talqin etiladi. U haqoratlangan va ezilganlarga homiy bo‘lishni istaydi, dunyodagi zo‘ravonlik va zulmni tag-tomiri bilan yulib tashlashga intiladi, jahonda adolat va erkinlik o‘rnatmoqni orzu qiladi. Ho‘sh, qahramonimiz o‘zining azaliy orzusiga erishdimi? O‘zini qiynayotgan muammolarga echim topa oldimi? Kitob mutolaasidan keyingi mulohazalaringiz biz uchun qadrli, aziz kitobxon!

БИРИНЧИ БОБ
ЛАМАНЧЛИК ДОН КИХОТНИНГ КИМЛИГИ
Ламанч вилоятига қарашли жўнгина қишлоқчада дон Кехана деган идальго 1 яшарди. Бошқа дворянлар сингари у ҳам таг-тугли насаби билан фахрланар, алмисоқдан қолган қалқон билан аждодларидан мерос бўлиб келаётган найзани муқаддас билиб асрарди. Ҳовлисида қирчанғи оти ва този ити бор эди. Топган даромадининг тўртдан уч қисми кечки овқатга – сабзавотдан тайёрланадиган гўштли шўрва билан винегретга кетарди. Ҳар жума ёсмиқ ёвғонига қаноат қилиб кун кечирса, якшанба кунлари қовурилган кабутар гўшти еб маза қиларди. Дон Кехана байрам кунлари нафис мовутдан тикилган чакмон, духоба шим, сахтиён туфли кийса, бошқа кунларда хонаки дағал сукнодан тикилган костюмда юрарди. Унинг уйида ёши қирқлардан ошган экономка, ҳали йигирмага ҳам кирмаган қиз жияни ҳамда қариб мункиллаб қолган бир хизматкор яшарди. Идальгонинг ўзи эллик ёшларга бориб қолган, жуда озғин, эти суягига ёпишиб кетган скелет нусха бир зот эди. Шу қашшоқлигига қарамай, жони қаттиқ, чидам-бардоши зўр одам эди. Дон Кехана бўш вақтини, – дарвоқе, кеча-кундуз бўш эди, – рицарлар тавсиф қилинган китобларни ўқиб ўтказарди. Шу машғулотга тамом берилиб кетиб, у овни, хўжалик ишларини йиғиштириб қўйди. Унинг мутолаага ишқибозлиги шу даражага бориб етдики, рицарлар ҳақидаги китобларни олишга ерининг каттагина қисмини ўйламай-нетмай сотиб юборди. «Ҳуқуқ – нафсониятимга нисбатан сиз қўллаган адолатсизлик мендаги одил ҳақиқатни шунчалик поймол қиладирким, бинобарин, мен сизнинг ноҳақлигингизга ҳақли равишда эътироз билдираман...» 4 Мигель де Сервантес Сааведра ёки «...порлоқ юлдузлари билан зоти илоҳийлигингизни камоли муқаррар этгувчи ва сизнинг муносиб улуғворлигингизга бори иззат-икромларни раво кўргувчи етти қават осмони гумбаз...» сингари романларда кўп учрайдиган баландпарвоз севги мактублари ва яккама-якка олишувга тантанавор даъватлар бизнинг идаль гога жуда ёқарди. Бечора кабальеро бундай ибораларнинг маъносини билиб олишга тиришиб тунларни бедор ўтказар, пайдар-пай фикрлардан боши гангиб, кўз ўнгини туман босарди. Устига-устак севиб ўқийдиган романларида учрайверадиган ғалати, ғайритабиий ҳоллар ҳам бечорани довдиратиб қўярди. Чунончи, машҳур рицарь Бельяниснинг ўзгаларга даҳшатли зарбалар бериб, ўзи бениҳоя қаттиқ шикаст ланганлигига идальгонинг ақли шошарди, негаки, бу рицарни даволаган табибларнинг маҳорат ва кароматлари бўлганда ҳам, бари бир, унинг юзи ва танаси чандиқ ҳамда даҳшатли ямоқлар билан қопланиб кетиши керак эди. Ваҳоланки, романда Бельянис ҳар доим бежирим, навқирон, қиличдек йигит тимсолида намоён бўларди.

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!