Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Гўрўғлининг туғилиши (достонлари)

Гўрўғлининг туғилиши (достонлари)
Просмотры, всего:

8296

Год издания:

1996

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

208

Издательство:

Ёзувчи

Номер ISBN:

5-8255-0275-0

Читать отрывок
Электронная книга (4,7Mb) :

4200 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы
«Гўрўғли» туркуми достонлари юзга яқин хилма-хил мазмундаги асарларни ўзида бирлаштирган улкан силсиладир. Ушбу жилдга киритилган достонларда афсонавий халқ баҳодирининг туғилиши ва қаҳрамонона ёшлиги, озодлик ўлкаси — Чамбил шаҳрининг бунёд этилиши, Ҳасанхоннинг Чамбилга келтирилиши ва Қирқ йигитларнинг уйланиши воқеалари тасвирланади. Достонлар қаҳрамон ва севимли ёр садоқати, ота-она ва фарзанд бурчи, биродарлик ва дўстлик масалаларидан баҳс юритади. Сербўёқлилиги, жозибадорлиги билан китобхонни ўзига ром этади...
  • Достонлар зубдаси
  • Гўрўғлининг туғилиши
  • Гўрўғлининг болалиги
  • Чортоқли Чамбил
  • Райҳон араб
  • Юнус билан Мисқол
  • Ҳасанхон
  • Қирқ йигит билан Қирқ қиз
  • Ҳасан кўлбар

ГЎРЎҒЛИНИНГ ТУҒИЛИШИ

Бир вақтлар Туркман эли Урганчга қарар эди. Замонлар ағдарилиб Урганч подшолиги барҳам топиб, Урганчда бир подшо турадиган бўлиб қолди. Ундан кейин така, ёвмит, эрсари, кўкланг туркманларининг оқсоқоллари бир жойга йиғилиб, Оғалибек деганни подшо кўтариб, Ёвмитни ўрталиқ, деб Ёвмитда бир қулай жойни Оғалибекка ўрда қилиб бериб, бозор юргиздириб қўйдилар. Туркман чочув ўтирганлиги сабабли қизилбошлар ҳар доим туркманга ёв бўлиб келиб, бу ёғидан, у ёғидан талаб, мол, одам ўлжа қилиб кетар эди. Оғалибек ҳеч қизилбошнинг уддасидан чиқа билмас эди. Оғалибекнинг Гаждумбек, Ҳасанбек, Аҳмадбек деган уч ўғли бор эди. Гаждумбек билан Ҳасанбек, отаси Оғалибекнинг қирқ йигитлари эл қўриб юрар эди, Аҳмадбек бўлса, ҳали ёш эди.

Кунлардан бир кун қизилбош юртидан бир катта ёв келиб, туркманни кўп овора қилиб, Оғалибекни ўлдириб, туркмандан ўғил-қиз асир қилиб кетди. Шу тало-тўпда Гаждумбек билан Ҳасанбек ҳам банди бўлиб кетган эди. Қизилбошларнинг подшоси Хунхоршоҳ Гаждумбек билан Ҳасанбекни текшириб, Оғалибекнинг ўғиллари эканини билиб: «Туркманнинг белгили ўғлонлари экан, буларнинг орқасидан элати оёққа турмасин», — деб хавф қилиб, Гаждумбек билан Ҳасанбекни озод қилиб, юртидаги бир тўда озод қилинган туркманларга Гаждумбекни бошлиқ қилиб, шаҳарнинг бир четидаги қўриқни буларга ер қилиб берди...

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!