Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Нозик иборалар

Нозик иборалар
Просмотры, всего:

6973

Год издания:

1992

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

80

Издательство:

Камалак

Номер ISBN:

5-633-00845-6

Электронная книга:

В данный момент нет в наличии.
Для приобретения данной книги звоните: (90) 959-25-26

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Комментарии и отзывы

Жаҳон фани ва маданияти тараққиётига мислсиз ҳисса қўшган беназир инсон, улуғ аллома Абу-л-Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад аз-Замахшарийни биласизми?

У Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Абу Райҳон ал-Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий, Абу Ҳомид Ғаззолий, имом Исмоил ал-Бухорий, имом ат-Термизий каби буюк зотлар билан бемалол беллаша оладиган маърифатпарвар донишманддир. Хоразмнинг Замахшар қишлоғида туғилиб ўсган олим авлодларга бениҳоя бой илмий-адабий мерос қолдирган. Маърифат дуиёсида диний илмлар, луғатшунослик, грамматика (наҳв), аруз, адабиётга ва мантиққа оид элликка яқин асари, хусусан, Қуръони карим тафсирига бағишланган «Ал-Кашшоф» китоби маълум ва машҳурдир.

Қўлингиздаги китоб аввало аз-Замахшарий ижоди ва илму урфон йўлида босиб ўтган машаққатлари ҳақида ҳикоя қилади. Китобни ўқиркансиз, алломанинг ташвишли дунёси, афсонага айланиб кетган ҳаёти ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан танишасиз. Оммабоп руҳда ёзилган шарҳлар орқали олим мероси билан ошно бўласиз, бу мероснинг ижтимоий-бадиий моҳиятини теран ҳис этасиз.

Китобга аз-Замахшарий ижодидагина эмас, бутун ислом маданиятида муҳим ўрин тутувчи «Нозик иборалар» рисоласи тўлалигича киритилди. Ушбу рисола асосан ҳикматлар ва тафсирий лавҳалардан иборат бўлиб, Қуръон ғояларини улуғлайди, сизни имонли, эътиқодли, пок ниятли бўлишга, маънавий дурдоналарни қадрлашга даъват этади.

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!