Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Очлик мўъжизаси

Очлик мўъжизаси
Просмотры, всего:

8189

Автор:

Год издания:

2013

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

74

Издательство:

Мериюс

Номер ISBN:

978-9943-395-89-3

Читать отрывок
Электронная книга (1,5Mb) :

5000 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы
Поль Брэгг – 85 ёшдаги навқирон йигит, десак, муболаға бўлмайди. Унинг ҳаёт йўли ўзи тузган ва бизга тавсия этаётган яшаш усули тўғри эканини исботлайди. Бу инсон 85 ёшида альпинизм, сузиш билан мунтазам шуғулланган. Яёв юриш ва югуришда кўплаб ёшларни ортда қолдирган. Азизлар, китобни жиддий ўқиб, тўғри яшаш сирларини ўрганинг. Агар унда айтилган тавсияларга амал қилсак, Худо хоҳласа, касал бўлмаймиз, ҳамиша тетик ва соғлом, чиройли ва ақлли бўлиб, бахтли яшаймиз.
Мангу жисмоний, ақлий ва
руҳий ёшлик сари...
Поль Брэгг

ОЧЛИК (ПАРҲЕЗ) МЎЪЖИЗАСИ

Ҳар бир мулоҳаза қилувчи инсон қачонлардир бу ҳаётдан кўз юмаётиб, ўзига савол беради: «Мен бу дунёни тарк этмоқдаманми?»

Машҳур тиббиёт ходими Эд Вин фикрича, бойлик, шон-шуҳрат, данғиллама иморатларга эгалик қилиш ва бошқа имкониятлар соғлик олдида бир чақага арзимайди. Бой ва машҳур, лекин соғлом эмас инсон ўзини қандай сезади? Бойлик бахт келтирмайди. Инсон машҳур бўлса, бу у бахтли дегани эмас.

Мен бойликдан юз ўгираётганим йўқ, пул инсоннинг жамиятдаги мавқеида муҳим рол ўйнайди, деб ҳисоблайман. Ҳаётий қулайликлар, зебу зийнат кўпчилик инсонларга маълум. Инсондан бойлигини олиб, унга фақат соғлик бериб кўринг-чи, унинг биринчи мақсади бойликни қайтариб олиш бўлади.

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!