Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Орифхон Ҳотамов

Орифхон Ҳотамов
Просмотры, всего:

2413

Год издания:

2000

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

112

Издательство:

Янги аср авлоди

Читать отрывок
Электронная книга (2,7Mb) :

4500 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы

Ушбу китоб замонавий бастакорларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи асар бўлиб, замонамизнинг йирик бастакорларидан бири Орифхон Ҳотамов фаолияти билан яқиндан танишишга имкон беради. Китоб илмий— бадиий услубда баён этилган, мусиқа ва санъат касб—ҳунар каллежлари ҳамда олий мусиқа тизимларида таълим ола ётган талабалар учун мўлжалланган. Унда бастакорнинг ҳаёти ва ижодий фаалияти билан боғлиҳ маълумотлар берилган. Шунингдек, яратган асарларидан 16 қўшиқни нота намунаси келтирилган.
Ўқув—қўлланма М. Ашрафий номидаги Тошкент Давлат консерваториясининг илмий—услубий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган.

Муаллифдан

Орифхон Ҳотамов

  1. Ҳаёти
  2. Ижодий фаолияти
  3. Устозлар
  4. Ҳофизлик
  5. Устозлик
  6. Бастакорлик
  7. Асарлар рўйхати
  8. Ижодидан намуналар (Чустий ғазаллари)

Ҳалво бўлур

Қараб қўй

Муддаолардан ҳали

Оввора бўлма дейди

Индамаслар олами

Даъвоси бўлмайди

Бош бўлмагай

Дерлар

Ўйлаганимсан

Сендан кечмадим

Ўргилайин

Даъво қилади

Ватандир

Енгади

Ёлғон деманг

Бўлурми

Орифхон Ҳотамов
I. Ҳаёти

Орифхон Ҳотамов — моҳир созанда, анъанавий ашула ижрочилиги амалиётида ўзига хос ижро услубини яратган забардаст хонанда — Ўзбекистон халқ ҳофизи, ўзининг самарали ижоди билан маданиятимиз равнақига катта ҳисса қўшган улкан бастакор, ўтмиш устозоларимиз анъаналарини яхши идроклаган, баркамол ёшларни тарбиялаган меҳрибон устоздир.

Бўлғуси бастакор 1925 йили Жиззах шаҳрининг марказида, эшон авлодларининг намояндаларидан бўлмиш Ҳотамхон ака Неъматов хонадонида таваллуд топган. Ҳотам ака оиласи 1936 йили Тошкент вилоятининг Янги йўл шаҳрига кўчиб келади. Ушбу гўшада бир йилдан кўпроқ муддат истиқомат қилиб, 1938 йили Тошкентга кўчишади.

Орифхон Ҳотамов 1944 йилгача ўрта мактабда бошланғич маълумот олади. Шулар қаторида мусиқага жуда қизиқади. Бу иштиёқ ёш истеъдодни мактаб тўгарагига етаклайди. Қисқа вақт ичида най ва скрипка1 чалишни пухта ўзлаштириб олади. 1945 йили эса Ўзбек давлат филармониясига ишга ўтади. Ушбу даргоҳнинг турли концерт бригадаларида 5 йил давомида ўз замонасининг забардаст устоз—созандалари билан биргаликда фаолият кўрсатади. 1950 йили Ҳамза номидаги Тошкент давлат мусиқа билим юртига ўқишга киради. Бу даргоҳда 4 йил устоз—созанда З. Қодиров синфида ғижжак ижрочилигидан сабоқ олади...

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!