Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Ўзимга пулни жалб этаман

Ўзимга пулни жалб этаман
Просмотры, всего:

6761

Переводчик:

Нигора Мухамедова

Год издания:

2016

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

82

Издательство:

Юрист-медиа маркази

Номер ISBN:

978-9943-4339-3-9

Читать отрывок
Электронная книга (2,4Mb) :

4000 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы
Мазкур китоб сизга фикрлаш андозангизни ўзгартиришингизга ёрдам беради. Масалан, фикрлаш тарзингизни “камбағалликдан бойлик ва ривожланиш” томонга ўзгартиришга фойдаси тегади. Ўз уйингизни қадимги Хитой бошқариш санъатига мос равишда жиҳозлаб, муҳитнинг қуввати орқали сиз бойлик ва тўкинчиликни ўзингизга жалб қила бошлайсиз, ўзингизни ноқулай вазият ҳамда катта пул йўқотишдан асраб қоласиз. Муаллиф томонидан таклиф қилинган усулни қўллаб, ўзингиз ва яқинларингиз ҳаёти яхши томонга ўзгараётганини ҳис этасиз. Енгил нафас олиш, бахт ва омад қуввати ҳаётингизни тўлдиради. Китоб осон, қувноқ тарзда ва кенг доирадаги ўқувчилар оммаси – тадбиркорлардан тортиб уй бекаларигача қизиқиб ўқийдиган даражада ёзилган.

НИМАДАН БОШЛАШ КЕРАК?

— Мен бирор нарсани ўйласам амалга ошадими? – сўради Маргарита.

— Ҳа, масалан ғам-ғуссани ўйланг...

М. Булгаков. “Уст ва Маргарита”

Энг аввал биз тўкинликни барпо қилишимиз мумкин бўлган бир нарсани англаб етишимиз лозим: “Худо бизни бахт-саодатли ҳаёт кечиришимиз учун яратган”. Тўкинликда яшаш ва ютуқларга эришиш учун ҳаракат қилиш – инсоннинг табиатида бор. Бойликка эришиш учун жуда оғир меҳнат қилиш зарур, деган тушунча бор, бу катта хато. Руҳий қувватга эга бўлган ва ўзини онгини бошқара олган киши моддий фаровонлик эгаси ҳисобланади.

Бутун олам амал қиладиган бу тизим ишлаши ва ҳаётга тадбиқ этилиши учун, худди мураккаб жиҳозлар билан ишлаган каби уни қўллаш кўрсатмаси билан танишиб чиқиш зарур. Шунда мўъжиза юз беради – ҳаммаси осон, қувончли, ортиқча қийинчиликларсиз амалга ошади ва ажойиб натижа беради. Сизнинг ҳаётингиз доимий мўъжизалардан иборат бўшлиб қолади, мўъжаза бир бошланганидан кейин уни тўхтатиб бўлмайди.

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!